Ижтимоий тармоқларда 10 сентябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси биносида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида махсус мажлисда амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари матбуот хизмати мазкур хабарларни рад этди.

«Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.