Президентнинг 12 сентябрдаги қарори билан Маманбий Аллабергенович Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

2022 йил 1 декабрь куни Омаров Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири этиб тайинланганди ва шу пайтгача ушбу лавозимда фаолият юритаётганди.

Ундан аввал Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни рағбатлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.