13−14 сентябрь кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 18 нафар бола ич бузилиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Уч нафар бола 1-сонли, 14 нафари 10-сонли ва бир нафари 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳисобланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати барча болалар шифокорлар назоратида экани, вазирлик вазиятни назоратга олганини маълум қилди.