Тасаввур қилиш мумкин: сиз шиша идиш қопқоғини очасиз ва сархил қуёшли меваларнинг ёқимли ҳиди хона бўйлаб тарқалади. Ўзингизни худди ҳосил йиғими мавсумида улкан боғда тургандек ҳис қиласиз. Бутун мултивитаминли комплексни ўз ичига олган мазали табиий шарбатларни энди дўконларда сотиб олиш осон: Ermak бренди фойдали ингредиентларни ўзида сақлаб қолган янги мевали шарбатлар сериясини ишга туширмоқда.

Севимли бренднинг янги маҳсулоти

Ermak бренди мамлакатнинг аксарият аҳолисига яхши маълум: 30 йилдан ортиқ вақт давомида у истеъмолчилар дастурхонига юқори сифатли маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланади. Деярли ҳеч қандай тадбир Ermak писталари, қуртлари ёки қуритилган меваларсиз ўтмайди, хоҳ у ресторандаги байрам, дўстона учрашув ёки шунчаки телевизор олдидаги оилавий оқшом бўлсин.

ermak, реклама

Ermak аллақачон миллионлаб истеъмолчилар ишончини қозонган, лекин ривожланишдан тўхтамасликка қарор қилди. Яқинда компания ўз маҳсулотларининг мутлақо янги сегментини — янги узилган мевалардан хушбўй ва тўйинган шарбатларни (Fresh Line) тақдим этди. Бундан ташқари, бренд бозорга табиий мева пюреси, мураббо ва мазали таъмга эга пасталарни олиб чиқди.

Ҳозиргача шарбат қаторида тўртта таъм мавжуд: ўрик, беҳи, олма ва анор. Келажакда ассортимент кенгайтирилади ва тўлдирилади. Ишлаб чиқариш линияси Жиззахда жойлашган бўлиб, у ерда янги меваларни қайта ишлаш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланган йирик технологик ишлаб чиқариш мажмуаси қурилган. Ишлаб чиқариш нафақат Ўзбекистон аҳолисини бойитилган ичимликлар ва мевали ширинликлар билан таъминлайди, балки вилоят аҳолиси учун янги иш ўринлари яратиб, ижтимоий масъулиятни ҳам ўз бўйнига олган.

ermak, реклама

Дастурхонингиздаги фойда

Компания миссияси — истеъмолчиларни кундалик ҳаётида фойдали, сифатли ва мазали маҳсулот билан шод қилишдир. Шу сабаб, шарбатлар мазалилигидан ташқари ўзгача фойдали эканлигига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Илғор инновацион ишлаб чиқарувчилардан бири Ermak бу ерда ҳам ноанъанавий йўлни танлади ва Ўзбекистон бозори учун янги рецептура ишлаб чиқди. Маҳсулот қўшимчаларсиз бўлиб, таркибида фақат соф, танланган, пишиб, ҳосилга етилган мевалар ва ичимлик суви мавжуд. Шу сабаб маҳсулот тўғри овқатланишга риоя қилиб, шакар истеъмол қилмайдиганларга ҳам мос келади.

Кейинчалик шарбатга айланадиган мевалар дарахт шохидан дастурхонингизга қадар қийин йўлни босиб ўтади. Ишлаб чиқаришга илғор техник ва гигиеник усуллар бўйича қайта ишланадиган юқори сифатли ва пишган мавсумий мевалар киради. Бўёқ ва консервантларсиз табиий маҳсулот стерилизация қилинади ва икки хил — 750 мл ва 250 мл ҳажмли шиша идишларга қадоқланади. Эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилган техник жараёнлар ва экологик тоза қадоқлаш сизга ажойиб таъм ва мазали ҳидни, шунингдек, Ўзбекистоннинг қуёшли мевалари жуда бой бўлган барча қимматли витамин ҳамда микроэлементларни сақлаб қолиш имконини беради.

ermak, реклама

Ҳар бир томчида табиат мувозанати

Соғлик учун хавфсиз, катталар ва болалар учун мос бўлган фойдали ва мазали ичимликни топиш қийин иш бўлиши мумкин. Табиий Ermak шарбатлари ҳеч қандай қўшимчаларсиз, бундан ташқари, шакар қўшилмасдан ишлаб чиқарилади. Бу ёқимли таъмли, тетиклантирувчи ичимликлар стаканингиздаги ҳақиқий яшил дорихонадир. Улар:

  • витаминлар ва минералларнинг табиий мувозанатини сақлашга ёрдам беради, чунки шарбатлар A, B, E, PP витаминлари, минерал тузлар, клетчаткалар, ферментлар, аминокислоталар, калций, темир ва бошқа фойдали моддаларга бой;
  • паст калорияли ҳамда болалар ва катталар томонидан осон ҳазм қилинади;
  • танани озиқлантиради, организмни токсинлар ва заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради;
  • терининг эластиклигини яхшилаш, метаболизмни нормаллаштириш ва иммунитетни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Сертификатланган сифат

Маҳсулотларнинг бенуқсон сифати хорижлик мутахассислар томонидан тасдиқланган. Табиий шарбатлар яратилишининг ҳар бир босқичи назорат бўлими томонидан қаттиқ текширилади ва тайёр маҳсулотлар озиқ-овқат хавфсизлиги (ISO 22000:2018) ҳамда сифат менежменти (ISO 9001:2015) соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқ сертификатланган.

ermak, реклама

Ermak компанияси ўз маҳсулотларининг фойдаси ва сифатига ишонади. Бренд сизга сараланган мевалардан тайёрланган табиий мева шарбатларининг беқиёс сифатидан баҳраманд бўлишни таклиф қилади.

Телефон: (+998) 95−170−2333.

Cайт: ermak.uz
Facebook: fb.com/Ermak.uz
Instagram: @ermak_uzb

Реклама ҳуқуқлари асосида.