Одатда, август Ўзбекистонда энг қурғоқчил ой бўлсада, бу йил унинг сўнгги кунларида айрим ҳудудларда бир суткалик ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан бир неча марта кўп бўлди. Умуман олганда, 2023 йилги август ойи аввалгиларига қараганда совуқроқ бўлди.
Президент Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгашининг янгиланган таркибини тасдиқлади. Кенгаш аъзолигини Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзаков, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Murad Buildings асосчиси ва бошқалар тарк этган.
1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия берилади. Улар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, махсус тизим орқали ишга жойлаштирилади.
Ўзбекистонда 1 декабргача барча кўп квартирали уйлардаги мавжуд лифтлар хатловдан ўтказиш ва аниқланган камчиликлар бартараф этиш таклиф этилмоқда. Шунингдек, лифтлар интернетга имтиёзли нархларда уланиши мумкин.
Тошкентда қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида 19 туп дарахтнинг илдиз қисми дрель ёрдамида тешилиб, қуритиш учун ичига суюқлик қуйилди. Табиатга 534,8 млн сўм зарар етган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Uzbekistan Airways Тошкентдан Зоминга тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўйди. Рейслар ҳафта давомида Тошкент−Зомин−Самарқанд йўналишида амалга оширилади.
Тижорат банклари 6 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 070−12 110 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 140−12 190 сўм.
Тошкент шаҳар ИИББ подъездда қизга ҳужум қилган 29 ёшли эркакнинг шахси аниқлангани ва ҳибсга олинганини маълум қилди.
Олот туманида поезд юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда Howo ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.
Данғара туманида 21 июнь куни 25 ёшли шахс ўз тенгдошини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди. Воқеадан икки ярим ой ўтиб Фарғона ИИБ гумонланувчи ушланганини маълум қилди.
Олтинсой туманида «Ботош лочини» фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олди. Шартномавий режани 100 фоиз бажарган фермерга Cobalt топширилди.
Термиз шаҳридаги канализация тармоғида содир бўлган йирик авария туфайли ичимлик суви таъминоти уч кунга соат 8:00 дан 20:00 гача тўхтатилди. Қолган вақтларда сув берилиши керак.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда зирҳли техника, дронлар ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши кераклиги, давлат армияси гибрид урушларга тайёр туриши кераклигини билдирди.
Президент Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди. Унда асосий эътибор «яшиллик, қулайлик ва тежамкорлик»ка қаратилган. Шаҳар компонентлари лойиҳаси 20 та хорижий компания томонидан ишлаб чиқилмоқда. «Одамлар биринчи ўринда бўлиши зарур», — деди Мирзиёев.
Қирғизистонда миллий паспортларни мустақил тарзда чоп этиш бошланди. Илгари мамлакат ҳар йили чет элдан 1,5 миллионгача ID карта ва фуқаролик паспорти буюртма қилган.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қиларкан, мамлакатга ва Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди. «Сизда жуда яхши президент бор. Мен унинг кўзларига қараб туриб ҳам айтаман: сенга ишонган халққа панд бермаслигинг керак», — деди у.
Махсус Nis.uz тизимида 2023 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, «Асакабанк» баҳолаш индекслари бўйича ўртача 91,84% натижа билан тижорат банклари орасида биринчи ўринни эгаллади.
Жисмоний шахслар божхонадан декларациясиз олиб ўтиши мумкин бўлган нақд валюта миқдори 70 млн сўмдан 100 млн сўм эквивалентигача оширилмоқда.
Ўқув йили бошида ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати ва таълимга боғлиқ томонларни халқаро мажбуриятларни бажаришга, барча болалар, жумладан, ногиронли бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда сифатли таълимдан фойдаланиш учун тенг имконият, ҳуқуқ ва эркинликлар бўлишини кафолатлашга чақирди.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида эркак қизнинг ортидан келиб, подъездда унга тегиниш мақсадида ҳужум қилди, дея хабар берди Nemolchi.uz лойиҳаси. Тошкент ИИББ бу маълумотни тасдиқлади ва номаълум шахс ҳали қўлга олинмаганини билдирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг