Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 сентябрда 18 август куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот якунлари бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги қарорни имзолади.

Давлат раҳбари тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш, давлат органлари томонидан билдирилган ташаббусларнинг самарали амалга оширилишини назорат қилиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан бир йил аввал ташкил этилган Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгаши таркибини янгилаш бўйича таклифларни маъқуллади.

Эндиликда кенгаш йиғилишлари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Кенгашда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгунга қадар муҳокама қилинади.

Spot нашрининг эътибор қаратишича, кенгаш аъзолари сони 22 нафардан 30 нафарга кўпаймоқда, янгиланган таркибда амалдорлар сони камроқ (улар қуйида тўқ қора ранг билан кўрсатилган). Кенгаш аъзолгидан чиққанлар:

  1. Сардор Умурзаков — Президент администрацияси собиқ раҳбари;
  2. Лазиз Кудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
  3. Илҳом Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари;
  4. Шерзод Кудбиев — Солиқ қўмитаси бошлиғи;
  5. Обид Ҳакимов — Президент маслаҳатчиси ўринбосари;
  6. М.Аллаяров — Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири ўринбосари;
  7. Мирзиёд Юнусов — «Ўзэлтехсаноат» бошқаруви раиси;
  8. Абдулла Абдуқодиров — Double A Solutions МЧЖ собиқ асосчиси;
  9. Сарвар Ахадов — Texnopark МЧЖ директори;
  10. Мурод Назаров — Murad Buildings МЧЖ таъсисчиси;
  11. Қ.Панаев — Uy-Jay Qurilis МЧЖ собиқ директори;
  12. Фазлиддин Сирожиддинов — Uztex Group директори;
  13. Камол Абдуллаев — Sam Antep Gilam қўшма корхонаси директори;
  14. Тожи Расулов — Rasulov Toji МЧЖ директори;
  15. Жасур Аминов Red Star Oxus МЧЖ директори.

Кенгашнинг янги аъзолари қуйидагилардан иборат:

  1. Лариса Белоусова — Ўзбекистон муҳандис-консалтинг уюшмаси директори;
  2. Гулнора Маҳмудова — «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар уюшмаси раиси;
  3. Муроджон Муҳамеджанов — United Tax Advisors солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори;
  4. Элмурод Абдуллаев — Sun-Hightech асосчиси;
  5. Раҳматжон Абдуллаев — Almerro Group асосчиси;
  6. Одилжон Болтаев — Well Done раҳбари;
  7. Анна Добрих — Iftihor Kiyim Sanoat МЧЖ раҳбари, сенатор;
  8. Жолдасбай Есмурзаев — Medical Centre МЧЖ таъсисчиси;
  9. Фахриддин Илясов — Ilyasov МЧЖ таъсисчиси;
  10. Анвар Ирчаев — Universalbank бошқаруви раиси;
  11. Жозеф Ласселбергер — Lasselsberger МЧЖ асосчиси;
  12. Хасан Мамасаидов — Dekos Group раҳбари;
  13. Зафаржон Мустафоев — Uzbek Leasing International компанияси бош директори;
  14. Саидвали Насретдинов — Agro Prodex Group директори;
  15. Улуғбек Раҳимов — Kid’s Plate Distribution асосчиларидан бири;
  16. Улуғбек Расулов — Orient Ceramic асосчиси;
  17. Умидбек Сафаров — Soliq Kalkulyatori директори;
  18. Фарҳод Таштемиров — K7 Hotel Management директори;
  19. Ҳайдар Ўрақов — Navobod naslli parranda фермер хўжалиги раҳбари;
  20. Тоҳир Шарипов — Procab директори.