5 сентябрь куни Сурхондарёнинг Олтинсой туманида пахта режасини биринчилардан бўлиб бажарган фермерга Cobalt топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Пахтакор» ҳудудидаги «Ботош лочини» фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олди. Ўртача ҳосилдолик 44 центнерни ташкил этган, ҳозирда 1-терим ишлари давом этмоқда. Натижада 3 сентябрь куни шартномавий режа 100 фоизга бажарилди, дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов автомашина калити ҳамда 10 кунда 1,5 тонналаб пахта терган илғор теримчилар, қатор фермер хўжаликлар раҳбарлари, механизаторлар, сувчи ва ишчиларга маиший техникалар, совғаларни тантанали равишда топширилди.

Фото

сурхондарё

сурхондарё

сурхондарё