7 сентябрдан Uzbekistan Airways Тошкент шаҳридан Жиззах вилоятининг Зомин туманига мунтазам қатновларни йўлга қўйди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

HY1003/1004 қатновлари ҳар куни қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • Тошкент−Зомин−Самарқанд;
  • Самарқанд−Зомин−Тошкент.

Бир томонлама авиачипта нархи 105 000 сўмдан бошланади. Авиачипталарни uzairways.com расмий сайти, UzAirways иловаси орқали, шунингдек Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Зомин туманидаги аэропорт 1 сентябрь куни фойдаланишга топширилган. Аэропортнинг йўловчи терминали 30 кишига мўлжалланган. Унинг ҳудуди 60 гектарни ташкил этади. Илгари LET L-410 Зоминга тупроқли йўл орқали парвозни амалга оширган. Сўнгра асфальтдан учиш-қўниш йўлаги қурилган.