Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [373-сон] қарорига асосан, махсус Nis.uz тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳар уч ой якунлари бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш амалга оширилади ва унинг натижалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.

Юқоридаги тартибга кўра, 2023 йил биринчи ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар — жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.

Рейтинг баҳолаш ишлари бешта йўналишда амалга оширилди:

  • «Очиқлик ва электрон иштирок»;
  • «Электрон давлат хизматлари»;
  • «Ахборот хавфсизлиги»;
  • «Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги»;
  • «Ташкилий масалалар».

Баҳолаш натижаларига кўра, «Асакабанк» АЖ «Очиқлик ва электрон иштирок» индексида 71,5%, «Ахборот хавфсизлиги» индексида 90,7%, «Фаолиятни рақамлаштирилганлик» индексида 94,85% ҳамда «Ташкилий масалалар»да 100%, жами ўртача 91,84% натижа билан тижорат банклари ўртасида етакчи ўринни қайд этди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.