Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди
1 октябр 2023, 15:29

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).

Анқарада Туркия ИИВ биноси олдида портлаш юз берди
1 октябр 2023, 14:09

Анқарада Туркия ИИВ биноси олдида портлаш юз берди

Анқарада Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси олдида теракт содир этилди. Мамлакат ИИВ раҳбари Али Ерликая бир худкуш ўзини портлатиб юборгани, иккинчиси эса «зарарсизлантирилганини» маълум қилди.

Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,24 фоизни ташкил этди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич
1 октябр 2023, 11:44

Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,24 фоизни ташкил этди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич

Сентябрь якунлари бўйича Ўзбекистонда 1,2 фоиз инфляция қайд этилди, йиллик инфляция эса 9,2 фоизгача тезлашди. Ўтган ойда Қозоғистондан ун импорти тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар ортидан ушбу маҳсулот, шунингдек, тухум, сабзи ва картошка нархи кескин кўтарилди. Бензин ва метан нархи ҳам ўсмоқда.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради
1 октябр 2023, 10:43

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб, у ерда олий даражадаги музокаралар ўтказади, шунингдек, Доҳа шаҳрида EXPO 2023 кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этади.

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди
30 сентябрь 2023, 19:13

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи устидан ғалаба қозониб, Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Ғалаба голи қўшимча вақтда киритилди.

Chery брендининг акция натижаларига кўра, янги мижозлар қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди
30 сентябрь 2023, 17:00

Chery брендининг акция натижаларига кўра, янги мижозлар қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди

Яқинда Chery бренди мағлубиятсиз акция ўтказди, унда ҳар бир автомобиль харидори совғага эга бўлди. Октябрда Chery Uzbekistan фаолиятининг бир йиллиги муносабати билан компания мижозлари учун яна бир нечта таклифларни тайёрламоқда.

Олий таълим бўйича қамров 42 фоизга етди — президент
30 сентябрь 2023, 16:55

Олий таълим бўйича қамров 42 фоизга етди — президент

Ўзбекистонда охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига юборган табригида маълум қилди.

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган эркак 16 йилга қамалди
30 сентябрь 2023, 15:33

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган эркак 16 йилга қамалди

Самарқанд вилоятида 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилиб келган 45 яшар эркак 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Дам олиш ғоялари: қўшимча харажатларсиз Дубайга қандай бориш мумкин
30 сентябрь 2023, 15:00

Дам олиш ғоялари: қўшимча харажатларсиз Дубайга қандай бориш мумкин

Дубайга саёҳат бутун оила билан дам олиш учун ажойиб йечим бўлиши мумкин. Бепул кўнгилочар ҳордиқ ҳақида маълумотни Visit Dubai сайтида топиб, арзон нархдаги саёҳатни режалаштириш мумкин.

Сенат омбудсманга ўринбосар сайлади
30 сентябрь 2023, 14:47

Сенат омбудсманга ўринбосар сайлади

Сенат Бекзод Наримановни Ўзбекистон омбудсманининг ўринбосари этиб сайлади. Август ойида унинг номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганди.

Тошкентда 15 ёшли қиз заҳарланиш сабаб вафот этди
30 сентябрь 2023, 12:36

Тошкентда 15 ёшли қиз заҳарланиш сабаб вафот этди

Миробод туманида 2008 йилда туғилган қиз номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш сабаб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Сенат жамоат жойларида юзни тўсиб юришни таъқиқловчи қонунни маъқуллади
30 сентябрь 2023, 11:41

Сенат жамоат жойларида юзни тўсиб юришни таъқиқловчи қонунни маъқуллади

Сенаторлар жамоат жойларида таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонунни мақуллади. Шу билан бирга, қонун билан жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.

Сергелидаги ҳолатдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди
30 сентябрь 2023, 10:59

Сергелидаги ҳолатдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди

Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган аҳолидан пул ундирмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Пойтахт ҳокимлиги таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилаётганини эслатиб ўтди.

ССВнинг собиқ раҳбари Алишер Шадманов таълим соҳасидаги хизматлари учун тақдирланди
30 сентябрь 2023, 10:29

ССВнинг собиқ раҳбари Алишер Шадманов таълим соҳасидаги хизматлари учун тақдирланди

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.

Нима тайёрлаймиз: «Дангаса таомлар»
30 сентябрь 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: «Дангаса таомлар»

Иш ва ўқиш сабаб ошхонага кам вақт ажратаётганлар учун Zira.uz тез тайёр бўлувчи «дангаса таомлар» рўйхатини тузиб чиқди. Улар орасида пишлоқ ва кўкатли «дангаса» пирожкалар, товуқ оёқчалари, дўлма, медовик, напалеон ва бошқа таомлар бор.

«Тийин-тийинигача айбдорлардан ундириб олинади». Бош вазир матбуот котиби Сергелидаги портлаш зарарини давлат қоплаб бераётгани ҳақида
30 сентябрь 2023, 09:46 1

«Тийин-тийинигача айбдорлардан ундириб олинади». Бош вазир матбуот котиби Сергелидаги портлаш зарарини давлат қоплаб бераётгани ҳақида

Сергелидаги аҳоли турар жой бинолари ва хонадонларини таъмирлаш учун давлат ҳисобидан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан ундириб олинади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби шу мавзуда бўлган баҳс-мунозаралардан сўнг маълум қилди.

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo ва унинг собиқ таъсисчиси Нодир Юнусов ҳақида нималар маълум?
30 сентябрь 2023, 08:35

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo ва унинг собиқ таъсисчиси Нодир Юнусов ҳақида нималар маълум?

«Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарувчи Samo фармацевтика компанияси ҳамтаъсисчиси Нодир Юнусов АҚШда қидирувда экани аниқланди. Йод препарати билан боғлиқ можаро фонида у таъсисчилар сафидан чиқди. У ва Samo компанияси ҳақида нималар маълум?

Берлинда биринчи «Марказий Осиё — Германия» саммити бўлиб ўтди
30 сентябрь 2023, 07:43

Берлинда биринчи «Марказий Осиё — Германия» саммити бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Берлинда биринчи «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этди. МО давлатлари етакчилари Германиянинг минтақа ва Германия ўртасида стратегик минтақавий шерикликни йўлга қўйиш, ушбу форматда мунтазам учрашув ва маслаҳатлашувлар ўтказиб бориш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Сўров: Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг 15 фоизи Open budget лойиҳаси учун овоз тўплашга жалб қилинганини билдирди
29 сентябрь 2023, 22:27

Сўров: Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг 15 фоизи Open budget лойиҳаси учун овоз тўплашга жалб қилинганини билдирди

Ўзбекистонда аноним сўровда қатнашган 5000 га яқин ўқитувчининг 78 фоизи раҳбарият қўшимча мажбурият юкланмаганини маълум қилди. 15 фоизи Open budget лойиҳаси учун овоз тўплашга, 7 фоизи эса маҳаллий ҳокимият органлари томонидан оммавий тадбирларга жалб қилинганини билдирди.

29 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
29 сентябрь 2023, 22:00

29 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Сергелидаги портлаш ҳақида доимий хабардор бўлиб турган президент, Осиё ўйинларида ўзбекистонликлар олган медаллар, уй-жой ижарасидан энг кўп даромад олаётган Мирзо Улуғбек тумани, Гулнора Каримовага нисбатан киритилган айблов хулосаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг