Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Сенатнинг хабар қилишича, бу лавозимга Бекзод Абдувалиевич Нариманов сайланди.

15 август куни Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Нариманов номзодини маъқуллаганди.

Бекзод Нариманов (1984 йилда туғилган) 2021 йилдан Тошкент давлат юридик университетининг «Конституциявий ҳуқуқ» кафедраси мудири, юридик фанлар фалсафаси доктори (PhD).