Самарқанд вилоятида 45 яшар эркак 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилиб келгани хабар берилганди. Самарқанд вилоят судларининг ахборот хизмати хабар беришича, 28 сентябрь куни эркакка нисбатан суд ҳукми уқилди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси А. Абдураззаков раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Т.Н. Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.