Дубай ўзининг жаҳон даражасидаги ҳашаматли меҳмонхоналари, ресторанлари ва эксклюзив дўконлари билан машҳур. Бироқ бу ушбу шаҳарга сафар оддий сайёҳнинг ҳамёнига тўғри келмаслигини билдирмайди.

Дубай, мазкур йўналиш фақат дабдабали ҳордиқ учун мўлжалланган деган хато фикрни чиппакка чиқарган ҳолда, ҳаммани мамнуният билан кутиб олади. Бу шаҳар оддий саёҳатчилар учун ҳам жуда яхши танловга айланиши мумкин. Қуйида ортиқча харажатларсиз саёҳатдан қандай қилиб иложи борича кўпроқ баҳра олиш ҳақида.

visit dubai, реклама

Бутун оила учун кўнгилочар ҳордиқ

Дубай кўп жиҳатдан оилавий дам олишга мўлжалланган шаҳар ҳисобланади, шу боис унинг инфратузилмаси ҳам оилавий ҳордиқ чиқариш учун иложи борича қулай шароитларни яратадиган тарзда лойиҳалаштирилган. Дубайнинг истироҳат боғлари ва диққатга сазовор жойлари бутун дунёга машҳур. Агар сиз уларнинг айримларини бориб кўришни режалаштирган бўлсангиз, унда Dubai Pass абонементини харид қилганингиз маъқул. У шаҳарнинг асосий диққатга сазовор масканлари ва кўнгилочар объектларига яхшигина чегирма билан кириш имконини беради.

visit dubai, реклама

Масалан, Motiongate Dubai, Legoland Dubai мавзули боғлари ва Legoland Waterpark аквапаркини ўзида бирлаштирган Яқин Шарқдаги йирик Dubai Parks and Resorts мажмуаси барча ёшдаги болалар учун мос келадиган кўплаб аттракционларни, шоу ва кўнгилочар дастурларни таклиф этади. Катталар ҳам улардан бир олам завқ олиши мумкин.

Шунингдек, Дубайда IMG Worlds of Adventure деб номланувчи энг катта ёпиқ мавзули кўнгилочар боғлардан бири жойлашган. Бу ерда Marvel дунёсининг машҳур персонажларини ва Cartoon Network телеканалининг севимли қаҳрамонларини учратиш мумкин.

visit dubai, реклама

Агар сиз улардан баъзиларига ташриф буюришни режалаштирмоқчи бўлсангиз, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва кўнгилочар жойларида катта чегирмалар учун Dubai Pass чиптасини сотиб олишга арзийди. Visit Dubai расмий веб-сайтида эса бошқа ажойиб таклифларни кўриб чиқишингиз мумкин.

Дубайнинг кўплаб диққатга сазовор жойларини бориб кўриш бепул. Уларнинг орасида машҳури — Dubai Creek Harbour лимани ҳудудидаги The Viewing Point томоша майдони. Бу ердан сиз шаҳарнинг оспонўпар биноларини томоша қиласиз. Бундан ташқари, Туялар музейи ва Қаҳва музейи ҳам шаҳар меҳмонлари учун доим очиқ. Сокин табиат қўйнида дам олишни хуш кўрувчилар шаҳар ташқарисига чиқиши шарт эмас, улар шу ернинг ўзида жойлашган Рас-Ал-Хор табиат қўриқхонасига ташриф буюриши мумкин. Бу ерда кўплаб ёввойи қушлар яшайди, хусусан фламинголар. Қўриқхонада уларни қиш даврида кўриш мумкин.

Ажойиб харид қилиш тажрибаси

Дунёдаги энг катталардан бири бўлган ва афсонавий Dubai Mall савдо марказини алоҳида тилга олиш лозим. У жаҳондаги энг баланд Burj Khalifa минорасининг ёнида жойлашган. Ушбу осмонўпар бино фонида суратга тушгандан сўнг бемалол Dubai Mall савдо марказига йўл олиш мумкин. Бу ерда сизни машҳур Dubai Aquarium and Underwater Zoo аквариумидан тортиб, то яхмалак майдони ва виртуал реаллик боғигача бўлган, деярли ҳар қандай дид ва ҳамёнга мос келадиган кўплаб дўконлар ва кўнгилочар ўйинлар кутиб олади.

visit dubai, реклама

Дубай шопинг шинавандалари учун жаннат ҳисобланади. Бу ерда тез-тез чегирмали савдолар ўтказилади. Бироқ харидлардан янада кўпроқ тежашни истасангиз, Tax Refund for Tourists Scheme дастуридан фойдаланишингиз мумкин, ушбу дастур турли харидларга сарфланган маблағнинг 4,76% ни қайтариб олиш имконини беради. Бунинг учун сотувчига дастурдан фойдаланмоқчи эканингизни маълум қилсангиз кифоя, дўкон сизга Tax Free Tag варағини тақдим этади, сиз унинг ёрдамида 90 кун давомида махсус Planet автоматларида сарфланган сумманинг фоизини қайтаришни буюртма қилишингиз мумкин. Улар Бирлашган араб амирликларининг барча халқаро аэропортларида мавжуд, шунингдек Дубайдаги савдо марказларида ҳам бор.

Бепул шаҳар пляжлари ва ҳамёнбоп нархларда таомлар

Дубайда бир нечта шаҳар пляжлари жойлашган бўлиб, уларнинг кўпчилиги бепул. Пляжлар аъло даражадаги инфратузилмага эга бўлиб, уларда кўп сонли қаҳвахоналар ва ресторанлар мавжуд. Масалан, Al Sufouh, Kite Beach ёки JBR. Ортиқча бир дирҳам тўламасдан оилангиз билан денгиз ва қуёшдан баҳра оласиз.

visit dubai, реклама

Шу билан бирга, Дубай хилма-хил таомлари билан ҳам машҳур. Анъанавий амирлик таомларини, ҳинд ва ливан таомларини ҳамёнбоп нархларда татиб кўриш учун сизларга доим одамлар билан гавжум Ал Дияфа кўчасига ташриф буюришни тавсия қилинади. Унутилмас таассуротларни ёқтирадиганларни эса кечки овқатни Burj Al Arab меҳмонхонасидаги жаҳонга машҳур Al Mahara ресторанида, саҳрода қуёш ботишини томоша қилган ҳолда, тановул қилишингиз мумкин.

Ҳаракатланиш қулайлиги

Дубай бўйлаб ҳаракатланиш қулай ташкиллаштирилган. Шаҳарнинг транспорт тизими турли-туман бўлиб, ер усти транспортидан тортиб, то қизиқарли сув транспортигача фаолият кўрсатади.

Дубай метрополитени бир вақтнинг ўзида ҳам замонавий жамоат транспортининг ажойиб намунаси, ҳам шаҳарнинг муҳим ҳудудларини бирлаштирувчи транспорт тизимининг асоси ҳисобланади. Дубай метросида ҳаракатланиш жуда қулай бўлиб, унчалик қимматга тушмайди.

visit dubai, реклама

Шаҳарнинг сув транспорти тизими манзарали каналлар тармоғини ва қўлтиқчаларни ўз ичига олган бўлиб, бу чиройли ва осойишта ҳаракатланиш усули ҳисобланади. Сиз ҳатто индивидуал тур учун хусусий сув таксисига буюртма беришингиз ва ўзингизга қулай жадалликда Дубай бўйлаб саёҳат қилишингиз мумкин. Бурж-ал-Араб ва Палма Жумейра каби диққатга сазовор жойларнинг сув сайри давомида очиладиган манзаралари жуда гўзал.

Дубайнинг сув транспорти ҳақида сўз борганида, анъанавий абрани тилга олмасдан илож йўқ. Ушбу кичкина ёғоч қайиқлар бир неча юз йиллар давомида Дубай кўрфази бўйлаб ҳаракатланган. Абрада сайр қилиш — бу нафақат ҳамёнбоп саёҳат, балки бетакрор маданий тажрибага ҳам эга бўлиш имкониятидир.

Яқинда шаҳарда эшкакчисиз сузадиган абра қайиқлари тақдим этилди. Ушбу автоном транспорт воситалари сўнгги техника билан жиҳозланган.

Жамоат транспортининг мураккаб тарифларида адашиб кетмаслик учун метрополитен кассасида қизил NOL Red картасини харид қилиб бир сутка лимитсиз ҳаракатланиш учун тўлашингиз мумкин. Бундай чипта билан метронинг турли зоналари ичида, трамвайда, ер усти ва сув автобусида ҳаракатланиш мумкин.

Шу билан бирга, бир неча дақиқа ичида хизматингизга мунтазир бўладиган таксидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Дубайга ташриф буюриб ва оилавий ёки дўстлар билан дам олиш учун мўлжалланган дунёнинг энг яхши туристик йўналишларидан бирига ўзингиз баҳо берсангиз бўлади.

Сайт: visitdubai.com

Реклама ҳуқуқлари асосида.