«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда тез ва осон тайёрланадиган турли хил мазали таом ва ширинликларнинг рецептлари рўйхатини тақдим этади. Бу егуликларни тайёрлаш қийинчилик туғдирмагани учун ҳам уларни «дангаса» таомлар дейиш мумкин.

«Жуда дангаса» карамли дўлмалар (голубци)

zira.uz

Бу карам, қийма ва помидордан иборат таомни тайёрлаш усули. Уни вақтингиз зиқ бўлганда, мазали тушлик учун аъло танлов сифатида олишингиз мумкин.

Пишлоқ ва кўкатли дангаса пирожкалар

zira.uz

Ушбу пирожкалар хамиртурушсиз ва жуда юмшоқ, хушбўй, мазали ва, энг муҳими, зарарли эмас.

Товуқли дангаса хоним

zira.uz

Бундай хоним оддий масаллиқлардан тайёрланиб, тугилиш усули сиз учун ноодатий бўлиши аниқ.

Дангаса чучваралар

zira.uz

«Дангаса» чучваралар оддий чучваралардан қолишмайди, эътиборлиси, бу оддийсидан икки баравар тез тайёр бўлади.

Дангаса сомса

zira.uz

Қатламали хамирдан тайёрланган гўштли сомса — жуда мазали бўлиб пишади.

«Дангаса» дўлмалар

zira.uz

Бундай усулда пиширилган таомнинг қанчалик мазали эканига балки сизни ишонтириш қийиндир, аммо бир маротаба тайёрлаб кўриш кифоя.

«Дангаса» товуқ оёқчалари

zira.uz

Бу таомни бекорга «дангаса» деб атамашмайди, чунки уни тайёрлаш учун керакли масаллиқларни пишириқ идишига солиш кифоя.

Дангаса «Наполеон»

zira.uz

Бу дангаса торт нафақат майин, балки қарсиллаб чиқишини истасангиз — хамиртурушсиз қатламали хамирни танланг.

«Дангаса» медовик

zira.uz

Ушбу асалли тортни тайёрлаш осон, шунинг учун уни дангаса деб аташади. Ушбу тортнинг афзаллиги унинг тез тайёрланишидадир.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.