Робахон Маҳмудова «Адолат» партияси раиси этиб сайланди
20 январ 2024, 13:30

Робахон Маҳмудова «Адолат» партияси раиси этиб сайланди

Президентликка собиқ номзод Робахон Маҳмудова «Адолат» социал демократик партияси раиси этиб сайланди. Аввалроқ у Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
20 январ 2024, 13:05

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Asl Belgisi совғалар акциясини ўтказмоқда
20 январ 2024, 13:00

Asl Belgisi совғалар акциясини ўтказмоқда

Акция доирасида iPhone 15 Pro Max ва бошқа смартфонларни ютиб олиш мумкин.

Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
20 январ 2024, 12:55

Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда энди крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш ёки жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда бир қатор дарёлар ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди
20 январ 2024, 11:51

Ўзбекистонда бир қатор дарёлар ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди

Ўзбекистонда 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилади. Бу учун жарималар 10 баравар оширилади. Бузилган ерларни босқичма-босқич ўзлаштириш, табиий ландшафтни тиклаш режалаштирилган.

Нима тайёрлаймиз: Олмали пишириқлар
20 январ 2024, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Олмали пишириқлар

Олма ва цитрус мевали пирог, «олма» слойкалари, ванилли шарлотка, олма ва ёнғоқли рулет ва бошқалар — Zira.uz олма солиб тайёрласа бўладиган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказишга рухсат этилади
20 январ 2024, 00:11

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказишга рухсат этилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачилари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари онлайн аукцион орқали ижарага берилади
19 январ 2024, 23:13

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари онлайн аукцион орқали ижарага берилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари энди онлайн аукцион орқали 30 йил муддатга ижарага берилади.

FT: Украина урушда янги — «фаол мудофаа» стратегиясига ўтмоқда
19 январ 2024, 21:58

FT: Украина урушда янги — «фаол мудофаа» стратегиясига ўтмоқда

Украина Россия билан урушдаги стратегиясини ўзгартириб, 2024 йилда «фаол мудофаа»га ўтмоқда, деб ёзди FT. Бу мудофаа чизиғини ушлаб туриш ва бир вақтнинг ўзида душманнинг заиф томонларини қидиришни ўз ичига олади.

Қозоғистон Яқин Шарқ ва Африкага тинчликпарвар кучларини юборади
19 январ 2024, 19:35

Қозоғистон Яқин Шарқ ва Африкага тинчликпарвар кучларини юборади

Қозоғистон БМТнинг Яқин Шарқ ва Африкадаги миссияларида иштирок этиш учун тинчликпарвар қўшинларини юборади. Илк 139 нафар ҳарбий хизматчи Голан тепаликларига жўнатилади. Тоқаев бу «геосиёсий кескинлик кучайган шароитда» мамлакат қуролли кучларига жанговар маҳоратини ошириш имконини беришини айтди.

Ички ишлар органларига қидирувдаги шахсларни топишда хусусий ОАВдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда
19 январ 2024, 18:10

Ички ишлар органларига қидирувдаги шахсларни топишда хусусий ОАВдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда

Ички ишлар органларига жиноят содир этган ёки қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва топишда хусусий ОАВ имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Сенат буни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳозирда ИИО фақат давлат органлари таъсисчилигидаги ОАВ имкониятидан фойдалана олади.

Чет элда ишлаб чиқарилган пиво ва вино рекламасига рухсат бериш режалаштирилмоқда
19 январ 2024, 18:03

Чет элда ишлаб чиқарилган пиво ва вино рекламасига рухсат бериш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган пиво ҳамда табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилиш юзасидан чеклов бекор қилиниши мумкин. Сенат «Реклама тўғрисида»ги қонунни Жаҳон савдо ташкилотининг битимларига мослаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

2023 йилда Тошкентда ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди — ИТИМ
19 январ 2024, 18:01

2023 йилда Тошкентда ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида битимлар ҳажми ошгани, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархи 10,2 фоизга пасайгани, иккиламчи уй-жойлар нархи ўсиш тенденциясини сақлаб қолганини маълум қилди. Мамлакатда йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилган.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (20−21 январь)
19 январ 2024, 17:22

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (20−21 январь)

Еттита кинопремьера, «Шарқона бозор» ва «Тепло» кўргазма-ярмаркаси, Райҳон концерти, спектакллар, кўргазмалар, «Саҳна» стендап клубдаги юмористик тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи ўзгартиришни ҳали кўриб чиқмади, бироқ бу учун вақт оз қолди
19 январ 2024, 17:22

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи ўзгартиришни ҳали кўриб чиқмади, бироқ бу учун вақт оз қолди

Сенат 19 январдаги йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид фото ва видеоларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришни кўриб чиқмади. Бироқ юқори палата қонунни тез орада кўрмаса, у Сенатни четлаб ўтиб, президентга юборилади.

Сенат миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш бўйича қонунни маъқуллади
19 январ 2024, 17:00

Сенат миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш бўйича қонунни маъқуллади

Сенаторлар Ўзбекистондаги бир қанча қонунларни Жаҳон савдо ташкилотининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо йўналишлари бўйича Битим» талабларига уйғунлаштириш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

2023 йилда тез ёрдам хизматига 13,5 млн марта чақириқ тушди — ССВ
19 январ 2024, 16:33

2023 йилда тез ёрдам хизматига 13,5 млн марта чақириқ тушди — ССВ

Ўзбекистонда 2023 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига 13 млн 522 мингта қўнғироқ келиб тушди. Бу 2022 йилгидан ярим миллионтага кўп дегани. Энг кўп мурожаат Фарғона водийси ва Тошкент шаҳридан бўлди. Аввалроқ ССВ қўнғироқларнинг 3,5 мингтаси ёлғон чақириқ эканини билдирганди.

Экопартия дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномалар қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборди
19 январ 2024, 16:21

Экопартия дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномалар қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборди

Экологик партия аъзолари Экология вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборди. 2022−2023 йилларда бошқарма 600 дан ортиқ дарахт кесишга рухсат берган.

Олий Мажлис фаолиятини Конституциянинг янги таҳририга мослаштириш бўйича қонун маъқулланди
19 январ 2024, 15:46

Олий Мажлис фаолиятини Конституциянинг янги таҳририга мослаштириш бўйича қонун маъқулланди

Сенаторлар Олий Мажлис палаталари фаолиятига оид қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича қонунни маъқуллади. Унга кўра, Сенат аъзолари сони 100 тадан 65 тага қисқаради, уларнинг 9 нафарини президент тайинлайди, Қонунчилик палатаси ва Сенат ўзини ўзи тарқатиб юбора олади.

Инспектор-психологларга қонунбузарларни жавобгарликка тортиш ваколати берилмоқда
19 январ 2024, 14:49

Инспектор-психологларга қонунбузарларни жавобгарликка тортиш ваколати берилмоқда

Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддалари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ваколати берилиши ҳақидаги қонун Сенатда маъқулланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг