Қиммат Equinox ҳисобига арзон Spark va Nexia сотувидаги йўқотишлар қопланади — «Ўзавтосаноат»
3 март 2021, 17:33 1

Қиммат Equinox ҳисобига арзон Spark va Nexia сотувидаги йўқотишлар қопланади — «Ўзавтосаноат»

Қимматбаҳо — Equinox, Malibu ва Tahoe — автомобилларидан тушган даромад арзон — Spark ва Nexia моделларидан тушган зарарни қоплайди, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари. Унинг айтишича, ўтган йили компания арзон машиналардан 550 млрд сўм йўқотган.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор арзонламоқда
3 март 2021, 16:36

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор арзонламоқда

Долларнинг расмий курси 12 сўмга арзонлади ва жами 10 487 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.

Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал трансляцияси йўлга қўйилади
3 март 2021, 16:14

Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал трансляцияси йўлга қўйилади

Март ойида Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйлаб 12 та ўзбек тилидаги телеканаллар трансляциялари йўлга қўйилади.

Спорт шарҳловчиси Юрий Розанов вафот этди
3 март 2021, 16:05

Спорт шарҳловчиси Юрий Розанов вафот этди

Футбол ва хоккей учрашувларини шарҳлаб, спорт ихлосмандлари эътиборини козонган спорт шарҳловчиси Юрий Розанов 59 ёшида оламдан ўтди.

Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим қайд этилмаган — ССВ маълумотлари
3 март 2021, 15:59

Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим қайд этилмаган — ССВ маълумотлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 622 кишини ташкил қилаётганлигини маълум қилди. Бу Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаганлигини англатади. ССВ 2020 йилда хорижда вафот этган 1629 нафар ўзбекистонлик ҳам йил бўйича ўлим статистикасига киритилиши, лекин COVID-19 статистикасида қайд этилмаслигини айтди.

Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик қайтарилди
3 март 2021, 15:57

Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

Афғонистон ҳудудидадан 24 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, Термиз туманидаги «Даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилди.

Ҳоким бўладими, прокурор бўладими, коммунал хизмат тўловини ўзи тўлаши керак — Тошкент вилояти ҳокими
3 март 2021, 15:21

Ҳоким бўладими, прокурор бўладими, коммунал хизмат тўловини ўзи тўлаши керак — Тошкент вилояти ҳокими

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов хизмат уйида свет ўчганини маълум қилди. У ҳокимият фармойиши билан қарздорликни тугатишдан бош тортганини айтди. «Нега амалдор ишлатган электр бюджетдан, халқ пулидан қопланиши керак?», — деди у.

Олий суд 16 нафар маҳкума аёлга жазони ўташ муддатини қисқартирди
3 март 2021, 14:57

Олий суд 16 нафар маҳкума аёлга жазони ўташ муддатини қисқартирди

Олий суд оғир ва ўта оғир жиноятларда айбдор деб топилган 16 нафар аёлнинг айбини тан олганлигини ва пушаймонлигини инобатга олган ҳолда, уларнинг жазосини енгиллаштирди. Шулардан 14 нафари озод қилинди ва оилаларига қайтарилди.

Молия вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев лавозимидан озод этилди
3 март 2021, 14:15

Молия вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев лавозимидан озод этилди

Молия вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев бошқа ишга ўтганлиги муносабати лавозимидан озод этилди. Ҳозирча унинг қайси лавозимга ўтгани аниқ эмас.

2020 йилда Ўзбекистонда аҳоли даромади кескин камайган
3 март 2021, 12:58

2020 йилда Ўзбекистонда аҳоли даромади кескин камайган

70 фоиз респондентлар 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган. 37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини, шунингдек, 23,6 фоиз респондентлар жамғармалари ўртача 1 ойгача етишини айтишган.

«Uzbekistan Airways» Наврўз байрами учун ички қатновларга чегирмаларни эълон қилди
3 март 2021, 12:46

«Uzbekistan Airways» Наврўз байрами учун ички қатновларга чегирмаларни эълон қилди

«Uzbekistan Airways» Наврўз байрами нишонланиш муносабати билан 20−22 март кунлари Ўзбекистон фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларига чегирмаларни жорий қилди.

«Олий таълимда қизлар сонини 50 фоизга етказиш керак» — Танзила Нарбаева
3 март 2021, 12:45

«Олий таълимда қизлар сонини 50 фоизга етказиш керак» — Танзила Нарбаева

Танзила Нарбаева Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтаётган давра суҳбатида аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қизларни олий таълим билан қамраб олиш масалаларига тўхталди. «Биз олий таълим олувчилар орасида қизларни 50 фоизга етказишга ҳаракат қилишимиз керак», — дея таъкидлади Сенат раиси.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига янги ўринбосар тайинланди
3 март 2021, 12:36

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари в. б. этиб тайинланди. Бундан аввал, у «Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» бошлиғи бўлган.

Навоий ва Андижон вилоятлари ИИБ бошлиқлари ўзгарди
3 март 2021, 12:31

Навоий ва Андижон вилоятлари ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Навоий вилояти ва Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқлар тайинланди.

Миллий тест тизимини жорий қилиш қандай кетмоқда
3 март 2021, 11:40

Миллий тест тизимини жорий қилиш қандай кетмоқда

ДТМ, Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиг давлат инспекцияси вакиллари миллий тест тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб беришди. Тест сертификати эгалари давлат ОТМларига ўқишга кириш тестларида тегишли фандан имтиҳон топширмасликлари мумкин бўлади.

UzAuto Motors транспорт воситаларининг етказиб бериш муддати кўчирилади
3 март 2021, 11:34

UzAuto Motors транспорт воситаларининг етказиб бериш муддати кўчирилади

UzAuto Motors ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини етказиб беришни кейинга қолдиришни режалаштирмоқда. Бунинг сабаби яримўтказгичларнинг глобал танқислиги, етказиб беришдаги узилишлар туфайли дунёдаги бир қанча заводларнинг ёпилиши дейилмоқда.

Когон шаҳри раҳбарияти тайинланди
3 март 2021, 11:22

Когон шаҳри раҳбарияти тайинланди

Когон шаҳар ҳокими этиб Ҳаёт Давлатов тайинланди. Бундан ташқари, шаҳар прокурори, ИИБ ва ДСИ раҳбарлари ҳам тасдиқланди.

Январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 4000га яқин фуқаро хорижга ишлаш учун жўнаб кетди
3 март 2021, 10:42

Январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 4000га яқин фуқаро хорижга ишлаш учун жўнаб кетди

2020 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистондан 4000га яқин фуқаро ишлаш учун хорижга жўнаб кетди. Фуқаролар ҳозирда белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқ туфайли ҳосил йўқотилишини баҳоламоқда
3 март 2021, 09:56

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқ туфайли ҳосил йўқотилишини баҳоламоқда

Ўзбекистонда февраль ойининг охирида совуқ об-ҳаво туфайли ҳосил йўқотилишини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатнинг шимолий ҳудудларида совуқ пайтида «ўсимликларнинг аксарият қисмида куртаклар ҳали пайдо бўлмаганлигини» таъкидлади. «Умид қиламизки, жанубий вилоятлар ҳам катта йўқотишларнинг олдини олишга муваффақ бўлишди», — дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғи Фахриддин Қирғизбоев.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 март 2021, 20:38

Жаҳон янгиликлари дайжести

Лукашенконинг Беларусь ва Россиянинг бирлашишини маъқулламагани, йил охиригача COVID устидан ғалаба қозониш бўйича прогнозлар ҳақиқатга мос келмаслиги, Volvo’нинг 2030 йилга келиб фақат электромобиль ишлаб чиқариши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг