SPB TV компанияси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ўзбек тилидаги телемаҳсулотларни бутун МДҲ бўйлаб трансляция қилиш бўйича шартнома имзолашди, дея хабар берди ТАСС.

Келишувга кўра, 12 та ўзбек тилидаги телеканаллар трансляциялари март ойидан бошланади.

Маълумот берилишича, Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйлаб, аудитория камида 2,5 млн томошабинни ташкил қилади. SPB TV бош директори Кирилл Филипповнинг айтишича, биргина Россиянинг ўзида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади.