2020 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистондан 4000га яқин фуқаро ишлаш учун хорижга жўнаб кетди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Январь-февраль ойларида Россия Федерасиясига 3209 нафар, Қозоғистон Республикасига 488 нафар, Бирлашган Араб Амирликларига 3 нафар, Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқаролардан 101 нафари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юборилди.

Фуқаролар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди, дейилади хабарда.