Марказий банк 2020 йилнинг VI чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Сўровда жами 5717 та респондент иштирок этган.

Респондентларнинг 70 фоизи 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган.

65 фоиз респондентлар келгуси 12 ой давомида даромадлари ошишини маълум қилган. Даромадлари ўзгаришсиз қолиши ёки камайишини кутаётган аҳоли вакиллари умумий респондентларнинг 20 фоизига тенг бўлди.

37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини маълум қилишган.

23,6 фоиз респондентлар агар даромад олиш манбаларида узилиш бўлган тақдирда жамғармалар ўртача 1 ойгача етади деб жавоб берган. 21,7 фоиз респондентлар эса — 1−3 ойгача, 9 фоизи — 3−6 ойгача етади деб жавоб берган.

Марказий банк шарҳига кўра, ўтган 12 ой давомида оилавий даромади 3 млн сўмгача бўлган респондентлар томонидан «даромадлар кескин камайди» ва «бироз камайди» деган жавоблар улуши бошқа даромадли гуруҳларникидан сезиларли даражада юқорини ташкил этган.