2 март куни «Меҳр операцияси — 4» доирасида Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Афғонистоннинг ҳамкор ташкилотлари кўмагида олиб келинган 24 нафар шахслар Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида жойлашган «Айритом» чегара пости орқали кутиб олинди. Kun.uz нашри хабарига кўра, улардан 19 нафарини болалар ташкил этмоқда, 4 нафар бола етим. Бундан аввал, улар Афғонистон ва Покистоннинг халқаро террористик ташкилотлар эгаллаб олган ҳудудларида бўлишган.



Фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, вилоят ҳокимияти, ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида Термиз туманидаги «Даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилди. Мазкур марказ барча шарт шароитларга эга бўлиб, шай ҳолга келтирилган, дейилади хабарда.

Бундан аввал, Президент Шавкат Мирзиёевнинг назорати остида 8 декабрь куни «Меҳр-3» операцияси амалга оширилган эди. Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонликлар, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар Ватанга қайтарилган.