Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди, дея хабар берди ИИВ Кадрлар бош бошқармаси.


Полковник Тасбаев Азат Дамирович Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Полковник Рахматуллаев Аюбхон Тошхужаевич Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.