Кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди
6 март 2021, 09:25

Кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди. Биринчиси 2:52 да Тошкент вилоятининг Пскент туманида, иккинчиси эса Қирғизистонда Фарғона вилояти билан чегарага яқин жойда қайд этилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 март 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда пенсия ёшининг оширилиши, Камбоджада COVID-19'ни қасддан юқтирганларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Қозоғистонда кондан 260,9 минг доллар қийматидаги олтин ўғирлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Грузия ўзбекистонликлар учун мамлакат ҳаво чегараларини очди
5 март 2021, 19:11

Грузия ўзбекистонликлар учун мамлакат ҳаво чегараларини очди

Грузия Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига манфий ПЗР-тест натижалари билан мамлакатга ҳаво йўллари орқали киришга рухсат берди.

Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
5 март 2021, 18:47

Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Олег Мальгинов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У ушбу лавозимда 2009 йилдан бери фаолият юритиб келган Владимир Тюрденевнинг ўрнини эгаллади.

Прокурор суддан Гулҳажон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўради
5 март 2021, 18:05

Прокурор суддан Гулҳажон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўради

Прокурор Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулҳажон Йўлдошевани 3 йилгача муайяан ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликдан чеклашни сўради. Адвокатлар эса бошқача фикрда. Йўлдошеванинг ҳимоячилари жиноят иши вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Чирчиқ шаҳар прокурори ташаббусида қўзғатилганини айтмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
5 март 2021, 16:47

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 12 сўмга қимматлади ва жами 10 490 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.

Aбдулазиз Комилов Туркия элчисини қабул қилди
5 март 2021, 16:36

Aбдулазиз Комилов Туркия элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди.

Тошкентда «Mercedes-Benz» 2 пиёдани уриб юборди. Улардан бири вафот этди
5 март 2021, 16:34

Тошкентда «Mercedes-Benz» 2 пиёдани уриб юборди. Улардан бири вафот этди

Яккасарой туманида 22 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Mercedes-Benz» 2 нафар пиёдани уриб юборди. Олган жароҳатлари туфайли улардан бири, 58 ёшли эркак воқеа жойида вафот этди.

Шарлотта Адриан Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари бўлди
5 март 2021, 16:30

Шарлотта Адриан Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари бўлди

Такроран Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган элчи Шарлотта Адриан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Ўзбекистонда «QazCovid-in» вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин
5 март 2021, 15:52

Ўзбекистонда «QazCovid-in» вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишга таклиф қилди.

Наманганда 75 км йўл босиб, мактабга қатнаган ўқитувчига поездда бепул юриши учун сертификат берилди
5 март 2021, 15:40 1

Наманганда 75 км йўл босиб, мактабга қатнаган ўқитувчига поездда бепул юриши учун сертификат берилди

Наманганлик ўқитувчи Попдан Наманганга мактабда дарс бериш учун 75 км йўл босиб юрган. Ўқитувчига 31 декабрга қадар поездда бепул қатнаши учун сертификат топширилди.

8 март куни ёғингарчиликлар кузатилмайди
5 март 2021, 15:19

8 март куни ёғингарчиликлар кузатилмайди

Дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Якшанба куни Поволжья ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0−5° илиқни, кундузи 8−13° илиқни ташкил этади. 8 март куни Республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади.

Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотаётган шахслар ушланди
5 март 2021, 13:19 1

Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

ДХХ ва Департамент Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотмоқчи бўлган икки кишини қўлга олди. Уларга жиноий иш қўзғатилди.

Отабек Умаров ЙТҲдан сўнг Жанубий Кореяда даволанмоқда — ОАВ
5 март 2021, 12:46 1

Отабек Умаров ЙТҲдан сўнг Жанубий Кореяда даволанмоқда — ОАВ

Оммавий ахборот воситаларида президентнинг куёви Отабек Умаров деярли уч ҳафта олдин мотоциклда ЙТҲга учрагани ҳақидаги маълумотни тасдиқловчи хабар пайдо бўлди. Айтилишича, у Жанубий Кореяда даволанмоқда.

ОПЕК+ қароридан сўнг нефть 67 долларгача қимматлади
5 март 2021, 12:43

ОПЕК+ қароридан сўнг нефть 67 долларгача қимматлади

ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олиш бўйича чекловларни апрель ойигача чўзишини маълум қилгач, нефт нархи баррель учун 67 долларгача кўтарилди.

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонда мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди
5 март 2021, 12:00

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонда мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб Актаудан Урганчгача мунтазам авиақатновлар амалга оширишни бошлайди.

Самарқанддан Урганч, Фарғона ва Наманган шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилади
5 март 2021, 11:26

Самарқанддан Урганч, Фарғона ва Наманган шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб Самарқанддан Урганч, Фарғона ва Наманган шаҳарларига кундалик рейслар йўлга қўйилишини маълум қилди.

Давлат божхона қўмитасида Ситуацион марказ ишга туширилди
5 март 2021, 11:23

Давлат божхона қўмитасида Ситуацион марказ ишга туширилди

Давлат божхона қўмитасида реал вақт режимида чегара божхона постлари фаолиятини, шу жумладан аэропортларни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш билан шуғуланнадиган Ситуацион марказ иш бошлади,

Президент ИҲТ давлатлари карантин даврида ўрнатган чекловларни бекор қилишни таклиф этди
5 март 2021, 03:05

Президент ИҲТ давлатлари карантин даврида ўрнатган чекловларни бекор қилишни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 март 2021, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Номаълум шахсларнинг Қирғизистон президентининг Facebook-саҳифасига бузиб киришгани, Эроннинг AҚШ санкцияларидан кўрган зарари 200 млрд долларга баҳолангани, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг тўққиз ой давомида кўтарилиб бориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг