8 мартдан бошлаб Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Актау шаҳридан Урганч шаҳригача мунтазам авиақатновлар амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Авиақатновлар ҳафтасига икки марта — душанба ва чоршанба кунлари Б-737 самолётларида амалга оширилади.

SCAT — 1997 йилда ташкил этилган хусусий авиакомпания бўлиб, бугунги кунда ушбу авиакомпания паркида Ғарбда ишлаб чиқарилган 60 дан ортиқ самолётлар мавжуд. Шунингдек, авиакомпания томонидан 80 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро ҳаво йўллари эксплуатация қилинмоқда.