Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб мамлакат ичида янги кундалик авиақатнов йўналишлари йўлга қўйилишини эълон қилди.

Янги рейслар:

  • Самарқанд — Фарғона. 15:55 (қўниш — 16:55)
  • Фарғона — Самарқанд. 17:45 (18:50)
  • Самарқанд — Урганч. 11:50 (13:05)
  • Урганч — Самарқанд. 13:55 (15:05)
  • Самарқанд — Наманган. 08:05 (09:05)
  • Наманган — Самарқанд. 09:55 (11:00)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона-Урганч авиақатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, президент ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича фармонни имзолади. Ҳужжат билан бир ой муддатда, янги очилган Фарғона-Урганч-Фарғона рейсига қўшимча тарзда, Термиз-Урганч-Термиз ҳамда Қарши-Урганч-Қарши авиарейсларини йўлга қўйиш ва Андижон-Хива-Андижон темир йўл қатнови сонини ошириш назарда тутилган эди.