ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олиш бўйича чекловларни апрель ойигача чўзишини маълум қилгач, нефтнинг ҳалқаро нархи 5% га, бир баррель учун 67 долларгача кўтарилди, дея хабар берди Bloomberg.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ўз ихтиёрига кўра нефть қазиб олишни кунига 1 млн баррелга қисқартириш қарорини апрель ойигача узайтиради. Дастлаб Ар-Риёд чекловни мартгача сақлаб қолишни режалаштирган эди.

Пандемия инқирози туфайли нефтга талаб ўзгарувчан бўлиб қолмоқда. ОПEК+ мутахассислари бозордаги ноаниқлик ва коронавируснинг янги штаммлари билан боғлиқ хавфларни ҳисобга олиб, эҳтиёт бўлишга чақиришди, деб ёзди Reuters.

Шунингдек, келишувга кўра, Россия ва Қозоғистонга июль ойининг охиригача кунига нефть қазиб олиш ҳажмини 130 минг ва 20 минг баррелга кўпайтиришга рухсат берилган.