5 март куни тахминан соат 09.30 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Боғишамол кўчасида 22 ёшли Д. Р. «Mercedes-Benz» русумли автомобилни бошқаруви давомида пиёдалар 41 ёшли Г. Д. ва 58 ёшли Х.М.ларни уриб юбориб, сўнг 33 ёшли И.К. бошқарувидаги «Cobalt» автомобилига тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ЙТҲ оқибатида 41 ёшли Г. Д.га бадан шикастлари етган. 58 ёшли Х.М. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.