Cентябрь ойида истеъмол бозоридаги нархларнинг ўртача даражаси 1,03% га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу охирги олти йил ичида сентябрь ойи учун энг паст кўрсаткич (2016 йилгача бўлган маълумотларни Давлат статистика қўмитаси сайтида топишнинг имкони бўлмади). Хусусан, 2021 йилнинг шу даврида нархлар — 1,09% га, 2020 йилда — 1,4% га, 2019 йилда — 1,3% га, 2018 йилда — 1,8% га, 2017 йилда — 1,3% га ва 2016 йилда — 1,4% га ошган.

2022 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 8,1% га етди, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,9% ни ташкил этди (2021 йилда — 0,6%, 2020 йилда — 0,7% бўлган).


Йиллик нисбатда истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,2% ни ташкил этди. Аввалроқ, Марказий банк келгуси ойлар учун нархларнинг ўсишига таъсир қилувчи хатарларнинг сақланиб қолаётганини қайд этганди. Шунингдек, йил охирига қадар инфляция бўйича прознозлар ўзгаришсиз қолмоқда. Экспорт тушумлари ва пул ўтказмаларининг ортиши ички валюта бозорини мувозанатда ушлаб туриши кутилмоқда.

Шунингдек, регулятор иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларни май ойида кузатилган юқори даражасига нисбатан пасайишига қармасдан, 14−15 фоиз дея белгилаган.

МДҲ давлатларидаги инфляция даражаси. Манба: Давстатқўм

Ўтган ойда нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,4% га (йил бошидан буён — 10%, 12 ой давомида — 16,6% га) ошди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ушбу даврда (7,9% ва 10,9%га), хизматлар 0,4%га (4,8% ва 6,4% га) қимматлашди.

Турли тармоқлар кесимида йиллик инфляция.

Сентябрь ойида сут 2,2% га (12 ой давомида — 20,7%га), тухум — 2,1%га (16,4%), гуруч — 2,6%га (17,7%), мол гўшти 1,9%га (6,5%га) буғдой уни — 1,6% (48,4%), шакар — 1,2% (66,2%) қимматлашди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари даражасига мавсумий омил ҳал қилувчи таъсир кўрсатишда давом этмоқда, дея маълумот берди Давлат статистика қўмитаси. Ой давомида нархларнинг ўсиши бўйича етакчи ўринни помидор эгаллади, бу нарх 36%га, бақлажон — 23,9%га, бодринг — 17,4%га, булғор қалампири — 7,5%га ва бошқалар.

Ой давомида ижарага бериладиган уй-жойлар ўртача 4,1% га, йил бошидан буён эса 8,6% га қимматлашди.

Тўққиз ойда кафельарда тайёр таомлар 3,1% га (йил бошидан буён — 15,4%), меҳмонхона хизматлари эса 12,2% га қимматлашган.