Жаҳон банки экспертлари 2021 йил учун янгиланган давлат бошқаруви кўрсаткичларини (World Governance Indicators, WGI) эълон қилди. Мамлакатнинг барча олтита йўналиш бўйича 2020 йилдаги салбий кўрсаткичлардан сўнг яхшилангани тахмин қилинмоқда.

WGI индекси «ҳисобот бериш», «сиёсий барқарорлик ва зўравонликнинг йўқлиги», «ҳукумат самарадорлиги», «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифати», «қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши назорат» каби қисмларга бўлинади. Жаҳон банки ушбу индекс бўйича мамлакатларни мустақил равишда рейтингга киритмайди.

Норматив сифат индекси ҳукуматнинг «хусусий сектор ривожланишига ёрдам берувчи самарали тартибга солишни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» қобилиятини баҳолайди. Индикатор турли манбалардан кўплаб кўрсаткичларни ҳисобга олади, хусусан, бозор ва рақобатни ташкил этиш (Берлиндаги Бертелсманн фонди томонидан ҳисобланган сиёсий ўзгаришлар индексидан), адолатсиз рақобат даражаси, нархларни назорат қилиш, камситувчи тарифлар ва солиқлар, ҳаддан ташқари протекционизм (Лондондаги Economist Intelligence Unit томонидан баҳоланган), солиқ тизимидаги номувофиқликлар ва тартибга солиш юки (Global Insight маълумотларига кўра), инвестициялар ва молиявий эркинлик (АҚШдаги Heritage Foundation иқтисодий эркинлик индекси маълумотлари), ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари амалиёт (The World Justice Project маълумотларига кўра) ва бошқалар орқали.

Индексни тайёрлашда бошқа ҳисоб-китоблар, хусусан, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Жаҳон иқтисодий форуми ҳисобга олинади, деб ёзади РБК. Ушбу маълумотларнинг барчаси умумлаштирилади ва тартибга солиш кўрсаткичининг ўзи -2,5 (энг ёмон) дан 2,5 (энг яхши) гача бўлиши мумкин. Нейтрал даража 0 га тенг.

«Ушбу рейтингда Ўзбекистонга берилган баҳо мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги ижобий имиджини шакллантиришда муҳим омил бўлмоқда, — дея қайд этди Ўзбекистон Адлия вазирлиги.

Бошқарув сифат кўрсаткичларини шакллантиришда жами 30 та ахборот манбаларидан фойдаланилади. Ўзбекистон кўрсаткичларини ҳисоблашда ўтган йилгидан фарқли равишда 16 та ахборот манбасидан фойдаланилган.

Ҳукумат самарадорлиги

«Ҳукумат самарадорлиги» бўйича Ўзбекистон 208 давлат орасида 116-ўринни эгаллаб, 22 поғонага кўтарилган.

Эффективность правительства отражает восприятие качества государственных услуг, государственной службы и степени её независимости от политического давления, качества разработки и реализации политики, а также доверия к приверженности правительства такой политике

Ҳукумат самарадорлигига давлат хизматлари сифати, давлат идорасида ишлаш ва унинг сиёсий босимдан мустақиллик даражаси, сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифати ҳамда ҳукуматнинг бундай сиёсатга содиқлигининг ишончлилиги катта таэсир кўрсатади.

Ўзбекистон бўйича кўрсаткич ҳамон салбий зонада (-0,20) қолмоқда, лекин бу 1996 йилдан бери (тадқиқотнинг бутун тарихидаги) энг яхши кўрсаткичдир. 2016 йилдан бошлаб бу кўрсаткич аста-секин яхшиланиб, 2021 йилда энг яхши натижага эришди. 2020 йил эса бундан мустасно, пандемия даврида бироз пасайиш кузатилган.

Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан солиштирганда тутган ўрни тўғрисида ҳам маълумот берилди. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 44,7 фоизни ташкил этади, яъни 44,7 фоиз мамлакатларда давлат бошқаруви самарадорлиги даражаси Ўзбекистонга қараганда ёмонроқ. Бир йил аввал бу кўрсаткич анча паст — 34,1% эди.

Таққослаш учун, 2021 йил якунига кўра, рейтингда анъанавий равишда энг яхши кўрсаткичга эга давлат Сингапур 100% эди.

Сиёсий барқарорлик ва зўравонликнинг йўқлиги




Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон ўз натижасини 19 поғонага яхшилаб, 130-ўринга кўтарилди.

Шу билан бирга, индикаторнинг ўзи бир йил олдинги (-0,43%)га нисбатан яхшиланган бўлса-да, салбий зонада (-0,24) қолмоқда. Бу кўрсаткич доимо яхши ёки ёмон томонга ўзгариб туради.

Ўрин ҳам мос равишда 31,6 фоиздан 39,2 фоизга кўтарилди.

Очиқлик ва ҳисобдорлик

Сайлов, сўз, йиғилишлар ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини акс эттирувчи «Очиқлик ва ҳисобдорлик» кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 12 поғонага кўтарилиб, 182-ўринни қайд этди. Кўрсаткич -1,40 ни ташкил этди, бу 2010 йилдан бери энг яхши натижадир.

Шу билан бирга, рейтинг 12,56% билан энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда, яъни атиги 12,56% мамлакатларда шаффофлик ва ҳисобот бериш даражаси Ўзбекистонга қараганда ёмонроқ.

Тартибга солиш сифати

Тартибга солиш сифати (ҳукуматнинг хусусий сектор ривожланишига имкон берувчи ва рағбатлантирувчи асосли сиёсат ва қоидаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қобилиятини акс эттиради) яхшиланди. 2021 йил якунига кўра, мамлакат 33 поғонага кўтарилиб, 144-ўринни эгаллади.

Кўрсаткич салбий зонада бўлсада (-0,58%), аммо бу 1996 йилдан бери энг яхши натижадир. Кўрсаткичлар ўтган йилги 14,4%дан 31,25% га юқорилади.

Қонун устуворлиги

Қонун устуворлиги индикатори (келишувлар қай даражада бажарилаётгани, мулкий ҳуқуқлар ҳурмат қилиниши, милиция ва судлар ишлаётганлиги ҳақидаги тасаввурни акс эттиради, шунингдек, жиноят ва зўравонлик эҳтимолини баҳолайди) -1,08 дан -0,89 гача яхшиланди.

Бу эса мамлакатга 168-ўринга (+13 поғона) кўтарилиш имконини берди. Бунда кўрсаткичлар мос равишда 19,7% ни ташкил этди.

Коррупция устидан назорат

Бу кўрсаткич давлат ҳокимияти сиёсатчиларнинг шахсий манфаати, жумладан, коррупциянинг майда ва асосий шакллари, шунингдек, элита томонидан давлат бошқарув органларининг «эгаллаб олиниши» қай даражада эканлиги ҳақидаги тасаввурни акс эттиради.

Мамлакатнинг ушбу кўрсаткич бўйича натижаси 15 поғонага яхшиланиб, 161-ўринни қайд этди. Кўрсаткич -1,05 дан -0,81 гача яхшиланиб, даража 23% гача кўтарилди.

Адлия вазирлиги норма ижодкорлиги сифатини ошириш мақсадида тартибга солувчи таъсирни баҳолаш институти жорий этилганини эслатиб ўтди. Коррупцияга қарши кураш ва гендер-ҳуқуқий экспертиза ҳисобига юридик экспертиза турлари кенгайтирилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида ўз аҳамиятини йўқотган 4000 дан ортиқ ҳужжат «тартибга солувчи гильотин» усули билан бекор қилинган. Натижада амалдаги қонунчилик 10 фоизга қисқартирилди.

2022−2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида меъёрий-ҳуқуқий юкни камайтириш, қонун ҳужжатлари сонини қисқартириш, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларини кодификация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 3 та қонун ва 50 дан ортиқ қонуности ҳужжатларини ўзида жамлаган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинганлиги сабабли 100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинди. .

Бюрократияни камайтириш мақсадида Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси тайёрланди, унда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги текширишлар сонини 2 баробарга қисқартириш назарда тутилган.

Адлия вазирлиги «Ҳукумат фаолияти» бўйича мамлакат мавқеини яхшилашни маъмурий ислоҳотлар билан боғлаш мумкинлигини таъкидлади.