Иқтисодиёт

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 410 сўмгача тушди
17 феврал 2023, 09:56

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 410 сўмгача тушди

Тижорат банклари 17 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 410 сўм.

Туркиядаги зилзилалар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? ПМТИ таҳлили
16 феврал 2023, 21:27

Туркиядаги зилзилалар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? ПМТИ таҳлили

Туркиядаги вайронкор зилзила ва унинг оқибатлари ҳамкор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Хусусан, 2023 йилда ЯИМ ўсиши пасайиши, ташқи савдо тузилмаси баъзи ўзгаришларга учраши мумкин, деб ҳисоблайди ПМТИ мутахассислари.

Қўйлиқ йўналишидаги автобуслар ва йўналишли таксиларнинг охирги бекати Food City`га кўчирилди
16 феврал 2023, 15:00

Қўйлиқ йўналишидаги автобуслар ва йўналишли таксиларнинг охирги бекати Food City`га кўчирилди

Қўйлиқ йўналишида ҳаракатланувчи автобус ва йўналишли таксиларнинг охирги бекати Food City`га кўчирилди. У ерда савдо мажмуасининг маъмурияти йўловчиларга қўшимча қулайликлар таклиф қилмоқда.

«Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг» — «Ўзавтосаноат» раҳбари
16 феврал 2023, 12:41

«Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг» — «Ўзавтосаноат» раҳбари

«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов автомобилни навбатсиз олиш учун «шапка»ни қонунийлаштиришга қарши эканини маълум қилди. Унинг фикрича, навбатлар муаммосини фақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан енгиш мумкин. Компания 2023 йилда ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Марказий Осиё давлатлари вазирлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишни муҳокама қилди
16 феврал 2023, 11:59

Марказий Осиё давлатлари вазирлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишни муҳокама қилди

Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари соҳа самарадорлигини ошириш, уни модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бунинг учун ҳам ички, ҳам ташқи манбалардан йирик молиявий инвестициялар талаб этилиши айтилди.

Банкларда долларнинг сотиш курси яна кўтарилиб, 11 425 сўмга етди
16 феврал 2023, 09:59

Банкларда долларнинг сотиш курси яна кўтарилиб, 11 425 сўмга етди

Тижорат банклари 16 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 310 — 11 375 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 425 сўм.

Ўзбекистоннинг газ ва энергия компаниялари парламент олдида ҳисобдор бўлиши керак — депутат
15 феврал 2023, 21:08

Ўзбекистоннинг газ ва энергия компаниялари парламент олдида ҳисобдор бўлиши керак — депутат

Ўзбекистондаги конларга хорижий компанияларни жалб қилиш ишларига парламентнинг ҳам масъул бўлиши — ҳар қандай эҳтимолий таъсирларнинг олдини олади, деб ҳисоблайди Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов. «Газ ва энергия компаниялари парламент олдида ҳисобдор бўлиши керак», — деди у.

Хитойнинг CEEC компанияси Ўзбекистоннинг учта ҳудудида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш ФЭСларини қуради
15 феврал 2023, 20:23

Хитойнинг CEEC компанияси Ўзбекистоннинг учта ҳудудида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш ФЭСларини қуради

Хитойнинг China Energy Engineering Corporation компанияси Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуради. Уларнинг биринчиси шу йил охиригача ишга туширилиши кутилмоқда.

Банкларда долларнинг сотиш курси 30 сўмга ошди
15 феврал 2023, 10:24

Банкларда долларнинг сотиш курси 30 сўмга ошди

Тижорат банклари 15 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 305 — 11 365 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 415 сўм.

Электр энергиясига ноқонуний уланиб, давлатга жами 618 млн сўм зарар етказган шахслар аниқланди
15 феврал 2023, 09:55

Электр энергиясига ноқонуний уланиб, давлатга жами 618 млн сўм зарар етказган шахслар аниқланди

Зангиота, Нарпай, Урганч туманлари ва Қарши, Хонобод шаҳарларида электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиб, давлатга 618 млн сўм зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 5 фоизгача секинлашади — S&P
14 феврал 2023, 18:17

Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 5 фоизгача секинлашади — S&P

S&P 2023 йилда Украинага қарши уруш ва глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашиши фонида Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 5 фоизгача секинлашишини прогноз қилмоқда.

Банкларда доллар курси яна кўтарилди
14 феврал 2023, 09:58

Банкларда доллар курси яна кўтарилди

Тижорат банклари 14 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 275 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 385 сўм.

«Кварц» компаниясининг давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди
13 феврал 2023, 17:07

«Кварц» компаниясининг давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди

Шиша қадоқлари, листлар ва банкалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Кварц» AЖдаги қарийб 90 фоиз акциялар пакети 265 млрд сўмга «Қувасойцемент» АЖга сотилди.

Иқтисодчи пойтахтнинг 2023 йилги бюджети қўшимча манбалари тақсимотини танқид қилди
13 феврал 2023, 10:52

Иқтисодчи пойтахтнинг 2023 йилги бюджети қўшимча манбалари тақсимотини танқид қилди

Иқтисодчи Отабек Бакиров 2023 йил учун Тошкент бюджетининг қўшимча даромадлари тақсимотини танқид қилди. Хусусан, молиялаштиришдаги муаммо, курашга пул ажратиш давом этаётгани, мактаблар таъмирланишидаги катта фарқни таъкидлаб, «бюджетни осмонга совуришда давом этамизми?» деган савол билан юзланди.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 395 сўмгача тушди
13 феврал 2023, 10:00

Банкларда долларнинг сотув курси 11 395 сўмгача тушди

Тижорат банклари 13 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 395 сўм.

Солиқ қўмитаси ҚҚС тўлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказади
13 феврал 2023, 09:47

Солиқ қўмитаси ҚҚС тўлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказади

Солиқ қўмитаси 1 октябргача интизомсиз солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни ноқонуний қоплашни олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказади. Бу фирибгарлик схемалардан фойдаланиб, асоссиз солиқ нафи олиш билан боғлиқ бўлмаган инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради.

«Согдиана транс» Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлига яна 2 йил хизмат кўрсатадиган бўлди
12 феврал 2023, 09:35

«Согдиана транс» Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлига яна 2 йил хизмат кўрсатадиган бўлди

Термизда Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Янги келишувга кўра, «Согдиана Транс» яна 2 йил мазкур темир йўлга хизмат кўрсатади.

Идоралараро тариф комиссиясига иқтисодиёт ва молия вазири раҳбар бўлди
11 феврал 2023, 14:38

Идоралараро тариф комиссиясига иқтисодиёт ва молия вазири раҳбар бўлди

Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергиясига тарифларни тартибга солиш билан шуғулланувчи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев раҳбар этиб тайинланди. Илгари бу лавозимни бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров эгаллаб келаётган эди.

Жиззахда қуввати 220 МВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилади
11 феврал 2023, 09:31

Жиззахда қуввати 220 МВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилади

Президент раислигидаги йиғилишда Жиззахда 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Жумладан, 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси қурилади. Бунинг ҳисобига 236 млн киловатт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 миллион куб метр газ тежалиши айтилди.

Туркиядаги зилзила Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
11 феврал 2023, 08:55

Туркиядаги зилзила Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

Туркияда зилзила оқибатида иқтисодий ўсишнинг секинлашиши Ўзбекистон иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Иқтисодчи ва «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Туркияга экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмида кутилаётган қисқаришнинг Ўзбекистон ЯИМ ўсишига потенциал таъсирини таҳлил қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг