Июнь ойида UzAssets инвестиция компанияси «Кварц» AЖдаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотувга қўйганди, уни 265,0 млрд сўмга «Қувасойсемент» АЖ тендер асосида сотиб олди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси хабар берди.

Бунда, энг мақбул таклифларни танлаб олишда Deloitte халқаро консалтинг компанияси хусусийлаштириш бўйича консультант бўлди. Dentons халқаро юридик компанияси ҳуқуқий масалаларда кўмаклашди.

Корхонани сотиб олиш бўйича 3 та талабгордан ариза келиб тушган. Корхонани Quvasoycement АЖнинг таъсисчилари: Raybird limited (30% улуш), Rayblock limited (30% улуш) ҳамда Rayeross limited (29% улуш) компаниялари сотиб олди. Сотиб олувчи корхонанинг 47,2 млн евро миқдоридаги кредит мажбуриятини тўлиқ қоплайди.

Маълумот учун, «Қувасойцемент» АЖ юқори сифатли минерал қўшимчали портландцемент, таркибида гипс ва оҳакли бирлаштирувчи аралашмалар, қовурғали асбест цемент листлар, керамик черепицаларни ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Компания Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси бозорига юқори сифатли қурилиш материалларининг етакчи ва йирик етказиб берувчиларидан бири.

kvarts, quvasoycement, давактив

«Кварц» Ўзбекистондаги энг йирик силлиқланган шиша листлари ва шиша идишлар ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ички бозорда шиша қадоқлари ва листлари ишлаб чиқаришнинг қарийб 50 фоизи ҳамда шиша банкалар ишлаб чиқаришнинг 95 фоизи улушига эга. Жамият даромади 2021 йилда 423 млрд сўмни ташкил этган, бу 2020 йилга нисбатан 37 фоизга ўсган.