Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 9,92 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 миллиард долларга ёки 10,5 фоизга ўсди, дейилади президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳисоботида.

Экспорт

Экспорт 13,6 фоизга — 3,63 миллиард долларга, импорт — 6,29 миллиард долларга (+8,7 фоиз) ошди. Ташқи савдо тақчиллиги -2,65 миллиард долларгача тушди, бу ўтган йилга нисбатан 68,2 миллион долларга кўп. Фақат олтин экспорти ҳисобига фарқ бироз қисқарди.

Февраль ойида Ўзбекистон 1,32 миллиард долларлик олтин сотди, бу 2023 йилнинг январь-февраль ойларидаги кўрсаткичдан (1,18 миллиард доллар) 11,5 фоизга кўп. Мамлакатнинг олтин-валюта захиралари камайди. Қимматбаҳо металлар мамлакат экспортининг 36,3 фоизини ташкил қилади.

Саноат товарларининг экспортдаги улуши уларни хорижга сотиш ҳажмининг 613,4 миллион доллардан 610,7 миллион долларгача камайиши ва бошқа тоифадаги товарлар экспортининг ошиши фонида 19,2 фоиздан 16,8 фоизга кескин пасайди. Машина ва транспорт ускуналари улуши ҳам 4,4 фоиздан 3,5 фоизга (142,1 миллион доллардан 128,2 миллион долларга) камайди.

Кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш 2,9 бараварга — 155,8 дан 240,9 миллион долларга (улуши 4,9 фоиздан 6,6 фоизгача) ошди.

Олтинсиз экспорт ҳажми ўтган йилнинг январь-февралига нисбатан 14,9 фоизга ошиб, 2,3 миллиард долларни ташкил этди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сабзавот ва мева сотуви 1,9 баробарга — 251,2 минг тоннагача, қиймат ифодасида эса 154 миллион долларга (+ 25,9 фоиз) ошди. 26,6 фоиз улушга эга Покистон биринчи марта Ўзбекистон мева-сабзавотларининг асосий бозорига айланди, кейинги ўринлардан Россия (26,1 фоиз), Қозоғистон (9,1 фоиз) ва Хитой (9 фоиз) жой олди.

Ўсиш асосан карам — 58,4 минг тонна (3,9 баробар), пиёз — 73,1 минг тонна (2925,5 баробар), сабзи — 23,6 минг тонна (1,9 баробар) етказиб бериш ҳисобига таъминланди.

Ўзбекистон дон экспортини 65,1 миллион долларга (-20 фоизга), автомобиль эҳтиёт қисмлари ва аксессуарлари экспортини 32,3 миллион долларга (-8,4 фоиз) камайтирди, бироқ нефть ва нефть маҳсулотлари сотуви 67,1 миллион долларга (ўсиш 2,9 баробар), табиий газ сотуви 26,7 миллион долларга (3,6 баробар) ошди. Электр токи — 16 миллион (2,4 баробар), ноорганик кимёвий моддалар — 147,2 миллион долларга (2,1 баробар) ошди.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 3,5 фоизга ошиб, 519,4 миллион долларни ташкил этди. Таркибдаги асосий улушни ип-калава (47,7 фоиз) ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 фоиз) эгаллади.

Импорт

Импортда озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми ўзгарди: дон ва ундан тайёрланган маҳсулотлар — 148,7 миллион доллар (-33,3 фоиз), сабзавот ва мевалар — 99,2 миллион доллар (+73,6 фоиз), шакар, шакар маҳсулотлари ва асал — 60,7 миллион доллар (-31 фоиз), гўшт ва гўшт маҳсулотлари — 56,8 миллион доллар (+44,4 фоиз), кофе, чой, какао, зираворлар — 54,9 миллион доллар (-7,6 фоиз), ўсимлик мойлари ва ёғлар — 42,6 миллион доллар (-41,5 фоиз), сут маҳсулотлари ва тухум — 26,3 миллион доллар (-9,4 фоиз).

Ичимлик сотиб олиш қарийб икки баравар ошди — 22,5 миллион доллар, тамаки ва тамаки маҳсулотлари — 10,5 миллион доллар (+63,3 фоиз).

Шунингдек, импорт нефть ва нефть маҳсулотларида — 302,9 миллион доллар (+5,3 фоиз), газда — 166,7 миллион доллар (95,6 баробар), кўмир, кокс ва брикетларда — 42 миллион доллар (+43,6 фоиз), электр энергиясида — 36,4 миллион долларга (2 баробар) ўсди.

Автомобиллар импорти 1,39 миллиард долларга (2,2 баравар), эҳтиёт қисмлар импорти — 1,17 миллиард долларга (+12,6 фоиз), самолётлар ва бошқа учувчи аппаратлар импорти — 614,1 миллион долларга (2,8 баробар) ошди.

Эътиборли жиҳати, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари импорти, ўтган йилларда барқарор ўсиш кузатилган бўлса-да, 305,3 миллион долларга (-1,4 фоиз) қисқарди. Бу дори маркировкаси жорий этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. «Газета.uz» ўқувчилари авваллари муаммосиз сотиб олинган импорт дори воситаларини топишда қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида хабар бермоқда. Бундан ташқари, айрим дориларнинг нархи сезиларли даражада ошган.

Савдодаги ҳамкорлар

статистика, ташқи савдо, ташқи савдо айланмаси

Хитой 2,13 миллиард долларлик товар айланмаси ва 21,5 фоизлик улуш билан (ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 14,9 фоизни ташкил этган) Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Кейинги ўринларда: Россия — 1,77 миллиард доллар (17,8 фоиз, 16,2 фоиз эди), Қозоғистон — 581,8 миллион доллар (5,9 фоиз), Туркия — 435,5 миллион доллар (4,4 фоиз), Корея Республикаси — 368,8 миллион доллар (3,7 фоиз), шунингдек, Франция — 191 миллион доллар (1,9 фоиз).

Туркия билан товар айланмаси 21,5 фоизга — 555 миллион доллардан 435 миллион долларга, Қозоғистон билан — 700,2 миллиондан 581,5 миллион долларга (-16,9 фоиз), Германия билан — 573,4 миллиондан 174,3 миллионга (3,2 баравар, буни ўтган йил бошида кўп ҳажмда авиатехника импорт қилингани билан изоҳлаш мумкин), Қирғизистон билан — 168,3 миллиондан 98,3 миллион долларгача (-41,6 фоиз) камайди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея билан товар айирбошлаш ҳажми 368,8 миллион долларга (+19,7 фоиз), Франция билан — 191 миллион долларга (+25,9 фоиз, асосан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатга экспорти ўсиши ҳисобига), Туркманистон билан — 184,6 миллион долларга (3 баравар, газ импорти ҳисобига), Ҳиндистон билан — 136,4 миллион долларга (+43,1 фоиз), Афғонистон билан — 131,8 миллион долларга (+18,1 фоиз), Тожикистон билан — 118,5 миллион долларга (+37,3 фоиз), АҚШ билан — 115,5 миллион долларга (+69,6 фоиз), Япония билан — 105,2 миллион долларга (4,4 марта) ўсди.