2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон консолидациялашган бюджети дефицити 59 трлн сўмни (Марказий банкнинг амалдаги курси бўйича 4,68 млрд доллар) ёки ялпи ички маҳсулотнинг 5,5 фоизини ташкил қилди, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Консолидациялашган бюджет давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (суверен фонд) маблағларини ўз ичига олади.

Консолидациялашган бюджет даромадлари 321 трлн сўмни (2022 йилда — 286,5 трлн), харажатлари 380 трлн сўмни (321,7 трлн) ташкил этди.

Дефицит олдинги йиллардагидан анча ошди:

  • 2019 йилда — 13,19 трлн сўм (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиз);
  • 2020 йилда — 26,1 трлн сўм (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4,5 фоиз);
  • 2021 йилда — 40,8 трлн сўм (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,6 фоиз);
  • 2022 йилда — 35,2 трлн сўм (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз).

Сўнгги тўрт йил ичида ҳукумат ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоизлик дефицит бўйича чегарани бирон марта ушлаб туролмади ва парламентдан ҳукумат харажатлари чегарасини оширишни бир неча бор сўради.

Давлат бюджетининг ўзи ҳам тасдиқланаётганда даромадлар харажатлардан кўпроқ бўлиши прогноз қилинганига қарамай (227,87 трлнга нисбатан 232,1 трлн сўм), йилни дефицит билан якунлади. Амалда харажатлар 281,1 трлн сўмни ташкил этиб, даромадлардан 49,4 трлн сўмга (231,7 трлн сўм) ошиб кетди.

Шунингдек, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (мамлакат суверен жамғармаси, олтин, мис ва газни маълум чегараланган нархлардан юқори сотишдан даромад олади) даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 11,7 трлн сўмни ташкил этиши кутилганди, лекин харажатлар (16,2 трлн га 11,3 трлн сўм) даромаддан 4,9 трлн сўмга кўпроқ бўлди.

Шу билан бирга, 2023 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, жамғарма харажатлари 39 трлн сўмни ташкил этди. Фонд маблағларидан бюджет тақчиллигини қоплаш учун фойдаланилган.

бюджет дефицити, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, консолидациялашган бюджет

Ижтимоий соҳага жами 137,2 трлн сўм йўналтирилди: таълимга — 61,2 трлн сўм, соғлиқни сақлашга — 31,1 трлн сўм, маданият ва спортга — 5,3 трлн сўм, фанга — 1,7 трлн сўм. Нафақалар, пенсиялар ва бошқа ижтимоий тўловлар учун 19,2 трлн сўм ажратилди.

Иқтисодий харажатларнинг энг катта қисми газ нархлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун субсидиялар ҳисобига тўғри келди — 18 триллион сўм.

бюджет дефицити, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, консолидациялашган бюджет

Давлат бюджети харажатларининг асосий қисмини иш ҳақи ташкил этди — 93 трлн сўм (2022 йилда — 79,8 трлн). Бошқа харажатлар 33,4 трлн сўм миқдорида бўлган.