Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан премиум тоифадаги Radisson Collection Hotel Tashkent меҳмонхонасини очиш тўғрисидаги битимни имзолади,дея хабар қилди Ўзбекистон Отельерлар ассоциацияси.

Меҳмонхона очилиши 2026 йилга мўлжалланган. Лойиҳа Radisson Collection`нинг Марказий Осиёдаги биринчи меҳмонхонаси бўлади.

Тахминан 130 минг квадрат метр майдонга эга меҳмонхона мажмуаси «ягона меъморий услубда қурилган» тўртта бинони ўз ичига олади. Улар жамоат жойлари, савдо майдончалари, кинотеатр, офислар, квартиралар, кўп қаватли ер ости автотураргоҳи, анжуман ва мажлис залларини ўз ичига олади.

Мажмуанинг асосий ва энг баланд биносида Radisson Collection Hotel, Tashkent жойлашади. Бу 27 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга 22 қаватли классик услубдаги бино бўлади. Меҳмонхона 164 та хонага, жумладан, президентлик хоналари ва квартираларга мўлжалланган.

Меҳмонхонада, шунингдек, ресторан, лобби-бар, VIP-меҳмонхонага эга олий тоифали лаунж бўлади. Битта қават бассейнли спага ажратилади. 19-қаватда айвонли Sky-бар бўлади.

Тошкентдаги Radisson меҳмонхонаси «Бродвей» номи билан машҳур бўлган Сайилгоҳ кўчасида жойлашади. Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июнь ойида таъсисчиси Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комиловнинг ўғли Metropol Group компанияси ДХХнинг «Бродвей»даги собиқ биносини 210 млрд сўмга хусусийлаштирган эди.

metropol group, radisson

Объект асосида қуйидаги фаолият турларидан бирини ёки бир нечтасини ташкил этишга рухсат берилди: офис хоналари, савдо майдончалари, савдо ва кўнгилочар марказлар ташкил этиш, маданият ва дам олиш, спорт, туризм ва бошқалар.

metropol group, radisson

Tashkent Retrospective тарихий-маданий лойиҳаси маълумотларига кўра, ДХХнинг собиқ объект 1950-йилларга оид тарихий бино ҳисобланади.