26 мартидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Лондонга мунтазам авиақатновлар сонини оширади, дея хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

Шунда Тошкент — Лондон — Тошкент авиақатновлари ҳафтасига уч марта — сешанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Аввалроқ миллий авиакомпания 26 мартдан 28 октябрга қадар амал қиладиган баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтаётгани хабар қилинган эди.