Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни (ПҚ-83) имзолади.

Ҳужжат билан 2023−2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган 31 та давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати тасдиқланди. Уларнинг Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа вазирликлардаги улушлари президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказиб, мазкур компанияларни ислоҳ қилиш вазифаси юклатилган.

uzassets, акциялар, нкмк, окмк, стратегик ислоҳотлар агентлиги


uzassets, акциялар, нкмк, окмк, стратегик ислоҳотлар агентлиги

Давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлар) UzAssets инвестиция компаниясига бошқарувга берилади. Ушбу компания томонидан халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни жалб этиш энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда улар билан тухиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиб талаб этилмайди.

UzAssets компаниясига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

  • иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан экологик, ижтимоий ва корпоратик боқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш;
  • корхоналарнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес жараёнларни оптималлаштириш;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг корпоратив бошқарув бўйича тавсияларини жорий этиш орқали ўзига бошқарувга берилган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда уларнинг қийматини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш;
  • ўзига бошқарувга берилган корхоналарнинг ижроия органи ва кузатув кенгашига маҳаллий ҳамда хорижий малалакали менежерларни жалб қилиш.

Бошқариладиган инвестицияя активларини ўртча йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз моддий активларига эга бўлиш тўғрисидаги талаб UzAssets инвестиция компаниясига нисбатан татбиқ этилмайди.