«Билдирсой — Чимён — Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича лойиҳа офиси" давлат унитар корхонаси томонидан эълон қилинган Франция ғазначилиги иштирокидаги «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида «Чимён» умуммавсумий оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, тадқиқ қилиш, қуриш, жиҳозларни етказиб бериш ва ўрнатиш, созлаш-ишга тушириш ишларини олиб бориш юзасидан 1−6-сонли лотлар бўйича очиқ танлов якунига етказилди.

Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси танлов ғолиби деб топилди, деб хабар қилди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

mnd, билдирсой-чимён-нанай

MND — тоғли ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича етакчи саноат гуруҳларидан бири бўлиб, бош қароргоҳи Франция жанубидаги Савоя департаментининг Сен-Ҳелене-дю-Лак шаҳрида жойлашган. Гуруҳ 2004 йилдан буён дунёнинг 49 давлатида фаолият юритиб келмоқда. MND тоғли жойларда туризм соҳасида умуммавсумий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда осма йўлларидан шаҳарларда, саноат объектларида ва маиший мақсадларда фойдаланиш бўйича кенг кўламли хизматлар кўрсатишда жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, компания Курчевел, Чамоних-Мон-Бланк, Роса Хутор, Боско Гурин, Молесон, Нарвик ва бошқалар каби бутун дунё бўйлаб 1500 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган.

Чимёндаги лойиҳани амалга ошириш натижасида мамлакат аҳолисига ҳам, хорижлик меҳмонларга ҳам очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришнинг ҳар хил турларини таклиф этадиган халқаро даражадаги умуммавсумий мажмуаси ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида дам олувчиларни 2515 метр баландликка кўтариладиган гондол типидаги 10 кишилик асосий осма йўли (максимал қуввати — 2000 киши/соат) ва 3309 метр баландликка чиқадиган маятник типидаги 80 кишилик оралиқ осма йўли (максимал сиғими — 800 киши/соат) қурилади. Курорт бундай иншоотларга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатларидаги энг баланд нуқтага айланади.

mnd, билдирсой-чимён-нанайШунингдек, унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттракционлар ташкил этилади, умумий узунлиги 20 км дан ортиқ бўлган турли даражадаги 11 та чанғи учиш жойлари, 6000 нафар туристга мўлжалланган меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар қурилади.

Ушбу йирик ташаббусдан кўзланган мақсад халқаро миқёсдаги умуммавсумий курорт, сайёҳлик жойлари ва турли кўнгилочар аттракционлар ҳамда осма йўлларга эга янги туристик мажмуаларни қуриш орқали ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини юксалтириш, Тошкент вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида оммавий спортни рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишдир.

mnd, билдирсой-чимён-нанай

Меҳмонхона мажмуалари ва коттежларни қуришни ташкил қилиш ер участкаларини турли лотларга бўлиш (тасдиқланган дизайн-коди билан) ва яқин келажакда қизиққан инвесторларга сотиш учун E-Ijro auksion электрон савдо майдончасида жойлаштириш орқали амалга ошириш кўзда тутилган.

2018 йилдан бошлаб Франция компаниялари консорциуми лойиҳаси бўйича Тошкент вилоятининг Бўсталиқ туманида «Белдерсой — Чимён — Нанаи» халқаро бутун мавсумий курортини ташкил этиш режалари ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 480 млн долларни ташкил этади, шу жумладан тўғридан-тўғри инвестициялар 280 млн доллар.

mnd, билдирсой-чимён-нанай

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Франциянинг Orex Loisirs, Compagnie des Alpes, Geode, Egis, Epode, Patriarch компаниялари томонидан ташкил этилган консорциум ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Ҳамкорлик доирасида консорциум экспертлари Чорвоқ сув омборида қишки ва ёзги спорт иншоотлари, аквапарклар, экотуризм ёки альпинизмни ривожлантириш учун дам олиш марказларини аниқлаши керак эди.

Консорциумнинг кўплаб иштирокчи компаниялари Франциядаги қадимги Шамони курорт-шаҳри, баланд осма йўлли тоғ-чанғи трассаси ҳамда Анси кўли қирғоғини ободонлантириш билан шуғулланган.

2020 йилда «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро курортини ташкил этиш лойиҳаси президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Унинг концепцияси ва иқтисодий модели Франция компаниялари консорциуми томонидан FASEP фондининг 750 минг евро миқдоридаги грант маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилган.