Президент «Бунёдкор» стадионининг 5,5 гектар майдондаги автотураргоҳи ўрнида камида 200 млн долларлик бизнес маркази қуриш лойиҳасини тасдиқлади. Марказ таркибида савдо маркази, меҳмонхона, бизнес марказ, IT-марказ, кўп қаватли автотураргоҳ ва турар-жой мажмуаси бўлади.
Ucell ва Ўзбекистондаги бошқа компанияларга эгалик қилувчи Digital Holding ҚК РФнинг Digital Invest асосчисига санкциялар жорий қилинганидан сўнг номини Digital Olding`га ўзгартирди. Шунингдек, янги таъсисчи пайдо бўлди. Бунинг натижасида Digital Invest эндиликда ҚК назорат пакетига эгалик қилмайди.
Ўзбекистонда шакарнинг чакана нархи ички бозорларда йил бошига нисбатан 10 фоизга арзонлашди. Январь-июнь ойларида биржа савдоларига жами 336,7 минг тонна шакар қўйилиб, унинг 83 фоизи сотилган.
Ўзбекистон тижорат банкларида йил бошидан буён депозитлар қолдиғи 216,7 трлн сўмдан 204,7 трлн сўмгача камайди. Апрель ойидаги кўрсаткичда ўсиш кузатилганига қарамай, май ойида омонатлар қолдиғи яна камайган.
2023 йилда Ўзбекистонда 10 та стратегик қазилма кони, 40 та олтин изловчилар учун участка ҳамда 500 дан ортиқ норуда кон ва майдонлари электрон аукцион орқали тадбиркорларга тақдим этилади.
Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида Yandex Go такси агрегатори ишга тушди. Бу Ўзбекистоннинг хизмат кириб борган тўққизинчи шаҳри ҳисобланади.
Миллий гвардия қошидаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди. Шунингдек, мактабга 650 млн сўмлик беда пичани харид қилиш бўйича тендер ўтказилган, кейинроқ эса битим бекор қилинган.
Тижорат банклари 5 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 480−11 540 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 550−11 600 сўм.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари июлда эълон қилинади. Статистика агентлигига кўра, бу йил аввалги йилдагидан фарқли равишда кўпроқ товар ва хизматлар турлари бўйича кузатувлар ўтказилган. Кўрсаткични қайта ишлаш жараёни кўпроқ вақт олгани учун уни йил ярмида эълон қилиш белгиланган.
Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков йил охиригача мамлакатга 10 млн хорижий сайёҳнинг келиши, 20 млн маҳаллий аҳоли саёҳатлари ташкил этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2 млрд доллар миқдорида туризм хизматлари экспорти амалга оширилади.
Кипрлик таъсисчилар, жумладан, Алишер Усмоновга алоқадор «Металлоинвест» компаниясига тегишли корхона «ҳаракатсизлиги» туфайли Тошкент металлургия комбинати банкрот бўлиш хавфи остида қолди. Суд уларни лойиҳадан четлаштирилди, бироқ корхона 916,9 млрд сўм зарар ва 179,7 млн евро кредит билан қолди.
Тижорат банклари 4 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 475−11 530 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 570−11 595 сўм.
Ўзбек сўмининг янги банкнотлари дизайнидан кўпчилик нолиди: ўхшаш ранглар ва ёпишиб кетган ноллар сабаб одамлар уларни адаштириб, қийналяпти. Дизайнер Азамат Шамузафаров пулда дизайннинг аҳамияти, тарихан бу масала қандай ҳал қилингани ва янги сўмларнинг камчиликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистон ҳукумати сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий маркировкалашни яна кейинга қолдирди. Жараён 2022 йил октябрь ойида бошланиши режалаштирилганди, бироқ аввал 2023 июлга, энди эса 2024 йилнинг мартигача сурилди.
Ўзбекистон президенти ўзининг аввалги қарорларига ўзгартиришлар киритиб, «Сижжак» ва «Чотқол» дам олиш масканларини хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» маскани бир неча бор сотувга қўйилган, лекин сотилмай қолганди.
Тижорат банклари 3 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 465−11 510 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 540−11 580 сўм.
Июнда Ўзбекистонда дефляция қайд этилди ва йиллик инфляция 2016 йил август ойидан буён биринчи марта 9 фоизга тушди. Охирги ойда гуруч, гўшт ва сут қимматлашди, деярли барча сабзавот ва мевалар, шунингдек, ун, тухум, сариёғ ва шакар арзонлашди. Бензин ҳам қимматлашди. Ҳудудларда палов нархи ошди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида режали таъмирлаш ишлари туфайли «Ўзбекнефтгаз» корхоналарида бензин ишлаб чиқариш 71,3 фоизга қамайди. Компания ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилга нисбатан оширишини қайд этди. «Газета.uz» йил бошидан буён бензин ишлаб чиқариш бир неча бор пасайганини ёзганди.
«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг газни қайта ишлаш ва газ-кимё департаментини бошқариб келаётган Алишер Баҳодиров Uzbekistan GTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводига директор этиб тайинланди.
Ўзбекистон йилдан-йилга электромобиллар импортини оширмоқда. 2023 йил январь-май ойларининг ўзидаёқ 3811 та электромобиль олиб келинди. Кўрсаткич 2022 йил давомида 2180 тани, 2021 йилда эса 809 тани ташкил этганди. Энг кўп етказиб берувчи Хитой бўлиб турибди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг