Universal Mobile Systems (Mobiuz) ва Rubicon Wireless Communications (Perfectum) уяли алоқа операторлари хусусийлаштиришга тайёрланмоқда ва Coscom (Ucell) трансформация қилинади, бу ҳақда давлат иштирокидаги корхоналарни жадал ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш тўғрисидаги президент фармонида келтирилган.

Ҳужжатда келтирилишича, Mobiuz нинг 100%, Perfectum нинг 65% улуши давлатга тегишли. Иккала оператор ҳам хусусийлаштиришгача тайёргарлик кўриш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича дастурлар орқали оммавий ким ошди савдосига қўйиладиган давлат активлари рўйхатига киритилган.

Ушбу активларга илғор тажрибага эга бўлган потенциал хорижий инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган. Тендер савдолари бўйича давлат комиссияси 15 ноябрга қадар ишчи гуруҳлар тузиши ва 1 февралгача хусусийлаштириш олдидан инвестицион жозибадорлигини ошириш учун консалтинг ташкилотларини жалб қилиши керак. Шунингдек, 2021 йил 1 июлга қадар хусусийлаштириш олдидан манзилли тайёргарлик дастурлари ишлаб чиқилиши керак.

Ucell 100 фоиз давлат улушига эга бўлган ҳолда, корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этилаётган, иш самарадорлиги ошиб бораётган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатига киритилган. Компанияни ўзгартириш жараёни билан бир вақтда бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ва хусусий корхоналарни ушбу корхоналар фаолиятига жалб қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

UMS МЧЖ Mobiuz бренди остида ишлайди. Universal Mobile Systems компанияси 2014 йилда Россиянинг МТС (50.01%) ва Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази (49,99%) қўшма корхонаси сифатида илгари МТС нинг шўба корхонаси бўлган ва 2012 йил лицензияси бекор қилинган «Уздунробита» га асосланган инфратузилма асосида ташкил этилган. 2016 йил август ойида МТС РРТМ даги ўз улушини сотди. 2018 йил ноябрь ойидан бошлаб «Рақамли ишонч» номли рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси операторнинг 100 фоиз эгасига айланди. 2019 йил декабрда UMS ребрендингни амалга оширди ва номини Mobiuz га ўзгартирди.

Coscom (Ucell) 1996 йилда ташкил этилган. 2011 йил июнь ойидан бошлаб у Швеция-Финландиядаги Telia компаниясининг филиаллари билан ягона бренд остида ишлайди. 2018 йил декабрь ойида Coscom (Ucell бренди) уяли алоқа операторининг 94 фоиз акцияларига эгалик қилган Telia ўз улушини давлатга 215 млн долларга тенг миқдорда (қарзсиз) сотди.

Rubicon Wireless Communication компанияси 1995 йил 25 ноябрда ташкил этилган. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра 35 фоиз акция Amis Protrade International, Inc (Делавэр, Нью-Йорк, АҚШ) га тегишли бўлиб, қолган 65 фоизга Marvelgate Limited (Гибралтар) эгалик қилади.