2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 180,1 трлн сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 103,4 фоизни ташкил қилди. Жумладан деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар — 174,8 трлн сўмни, ўрмон хўжалиги — 4,5 трлн сўмни, балиқчилик хўжалиги — 0,8 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

ЯИМ таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 25,7 фоизни ташкил этди.

Январь-сентабрь ойлари якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари умумий ҳажмининг 97,1 фоизи — деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар, 2,5 фоизи — ўрмон хўжалиги, 0,4% фоизи — балиқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади.

Фото: Статистика қўмитаси

Республиканинг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажмида Самарқанд вилоятининг улуши 12,9 фоизни ташкил этди ва ҳудудлар бўйича юқорилигича қолмоқда, Тошкент ва Aндижон вилоятлари бир хил (10,1%) улуш билан кейинги ўринларни эгаллашди. Энг кам улуш эса Сирдарё вилояти (3,4%), Қорақалпоғистон Республикаси (3,5%) ва Навоий вилоятида (4,6%) қайд этилди.

Фото: Статистика қўмитаси

Ушбу давр мобайнида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 174 трлн сўмни, шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари — 84,3 трлн сўмни, чорвачилик маҳсулотлари — 89,7 трлн сўмни ташкил қилди.

Фото: Статистика қўмитаси

Хўжалик тоифалари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 72,3 фоизи — деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 24,7 фоизи — фермер хўжаликларига, 3 фоизи — қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келди. Барча ҳудудларда энг юқори кўрсаткичлар деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тўғри келиши кузатиляпти.

Фото: Статистика қўмитаси

Деҳқончилик

Бу йилнинг январь-сентябрь ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 84,3 трлн сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 104,3 фоизни ташкил этди. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 48,4 фоизни ташкил қилди.

Январь-сентябрь ойларида чорвачилик фаолиятининг кўрсаткичлари:


Донли экинлар
Сабзавотлар
Картошка
Полиз
Мева ва резаворлар
Узум
Ҳажми (минг т.)
6667,1
7630,4
2432,7
1399,1
2067,7
1275,3
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши (%)
2,4
2,7
1,6
4,2
3,9
3,2

Чорвачилик

9 ой давомида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми 89,7 трлн сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 102,3 фоизни ташкил қилди. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 51,6 фоизга етди.

Январь-сентябрь ойларида деҳқончилик фаолиятининг кўрсаткичлари:


Гўшт тирик вазнда
Сут
Тухум (млн дона)
Балиқ
Жун
Қоракўл тери (минг дона)
Ҳажми (минг т.)
1839,5
7958,2
5458,7
59,9
30,1
1003,6
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши (%)
2,2
2,9
0,8
9,8
0,3
0,1

Ҳудудлар рейтинги

Бу йилнинг 9 ойида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда вилоятларнинг рейтинги:

  • Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (790,2 минг т.);
  • Самарқандда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1162,5 минг т.);
  • Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (512,1 минг т.);
  • Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (195,7 минг т.);
  • Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (417,5 минг т.);
  • Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (479,0 т.);
  • Қашқадарёда энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (221,4 минг т.);
  • Самарқандда энг кўп сут олинган (982,1 минг т.);
  • Тошкент вилоятида энг кўп тухум олинган (987,2 млн дона);
  • Хоразмда энг кўп балиқ овланган (7 909 т.);
  • Самарқандда 1,586 млн бош йирик шохли қорамол бор;
  • Қашқадарёда 4,583 млн бош қўй ва эчкилар бор;
  • Тошкент вилоятида 51105 бош от бор.