Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 27 октябрь кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 11,88 сўмга арзонлаб, 10 359,88 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 132,15 сўмга қимматлади ва 12 285,78 сўм деб баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 2,92 сўмга кўтарилди ва 136,11 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 7 сўмга қимматлаб, жами 10 371 сўмни ташкил қилганди.