Иқтисодиёт

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилди
14 июн 2021, 17:07

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилди

Долларнинг расмий курси 11,96 сўмга кўтарилди ва жами 10 609,00 сўм этиб белгиланди. Рубль ва евро курслари эса бироз пасайди.

Жаҳон банки Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантиришга $100 млн ажратади
14 июн 2021, 13:06

Жаҳон банки Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантиришга $100 млн ажратади

Жаҳон банки Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги шаҳарларнинг муниципал хизматлари ва инфратузилмаларини яхшилаш ишлари учун $100 млн ажратади.

Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони 27 миллионга яқинлашди
14 июн 2021, 10:42

Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони 27 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда 1 апрель ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн. 953,5 мингтани ташкил этган. Шу жумладан, аҳолида 24 млн. 795,4 мингта абонентни ташкил этган.

Ўзбекистон ўтган 4 ойда хориждан 630 мингга яқин мобил телефон импорт қилди
13 июн 2021, 11:03

Ўзбекистон ўтган 4 ойда хориждан 630 мингга яқин мобил телефон импорт қилди

Ўзбекистон январь-апрель ойлари давомида хориждан қиймати 45,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 628 минг 885 дона мобил телефонлар импорт қилган.

Марказий банк 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди
11 июн 2021, 17:08

Марказий банк 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди

Марказий банк ҳудудлардаги банкларда пластик карталари мавжуд фуқароларга хизмат кўрсатишда кузатилган қоидабузарликлар сабабли 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор кўтарилди
11 июн 2021, 16:41

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор кўтарилди

Долларнинг расмий курси 9 сўмга кўтарилди ва жами 10 597 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз кўтарилди, евро эса пасайди.

Тожикистонда қуриладиган иккита ГЭСнинг қиймати 550 млн долларга баҳоланмоқда — Алишер Султонов
11 июн 2021, 15:16 1

Тожикистонда қуриладиган иккита ГЭСнинг қиймати 550 млн долларга баҳоланмоқда — Алишер Султонов

Энергетика вазири Алишер Султоновнинг хабар беришича, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари қурилиши ҳақида келишиб олган иккита гидроэлектростанциянинг қиймати 550 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, ГЭСлар Ўзбекистон эҳтиёжи учун 1,4 миллиард кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
10 июн 2021, 15:31

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълум қилинишича, май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашган.

Депутатлар иқтисодчининг энергетика соҳасида ислоҳотлар қачон бошланиши ҳақидаги саволини танқид қилди
10 июн 2021, 13:28

Депутатлар иқтисодчининг энергетика соҳасида ислоҳотлар қачон бошланиши ҳақидаги саволини танқид қилди

Қонунчилик палатасининг икки нафар депутати иқтисодчи Юлий Юсуповнинг Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилиш қачон бошланиши сўраб, эълон қилган постини танқид остига олди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, мамлакат энергетика соҳасида аллақачон, салмоқли ишлар бажарилган, ҳозирги узилишлар эса — «йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибати».

Ўзбекистон ва Қатар ўзаро авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди
9 июн 2021, 17:44

Ўзбекистон ва Қатар ўзаро авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Қатар «Доҳа-Тошкент-Доҳа» йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйишни назарда тутувчи битимни имзолади.

Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади
9 июн 2021, 17:00

Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади

10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий бекор қилинди
9 июн 2021, 16:56

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий бекор қилинди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 31 декабргача эълон қилинган ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторийни бекор қилди. Кенгаш 4 июнда аввалги қарорига ўзгартиришлар киритган, аммо бу ҳақда ҳали эълон қилинмаган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
9 июн 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 16 сўмга кўтарилди ва жами 10 571 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаришни кўзламоқда
9 июн 2021, 15:26

Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаришни кўзламоқда

Биринчи Ўзбекистон — Тожикистон инвестициявий форуми Бохтарда бўлиб ўтди. Унда 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон жамғармаси ташкил этилгани маълум қилинди. Форум якунида автомобиль ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича битимлар ҳам имзоланди.

Air Astana Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
9 июн 2021, 13:27

Air Astana Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясига Туркистон — Тошкент — Туркистон ва Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилади — Жаҳон банки
9 июн 2021, 12:02

2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилади — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.

Давлат харидларида импорт ўсимлик ёғига қўйилган вақтинчалик тақиқ олиб ташланди
8 июн 2021, 22:26

Давлат харидларида импорт ўсимлик ёғига қўйилган вақтинчалик тақиқ олиб ташланди

Ҳукумат давлат харидларида иштироки тақиқланган 529 турдаги товар рўйхатидан ўсимлик ёғини чиқарди. 2020 йилда Ўзбекистонда 450 минг тонна ўсимлик ёғи сотилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи импорт қилинган.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди
8 июн 2021, 16:38

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан 1,4 млрд долларга ошган бўлиб, 1 июнь ҳолатига кўра 35,5 млрд доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
8 июн 2021, 16:19

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 22,84 сўмга кўтарилди ва жами 10 554,96 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.

Туркиялик тадбиркорлар ҳакамлик судига Ўзбекистонга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилишди
8 июн 2021, 12:56

Туркиялик тадбиркорлар ҳакамлик судига Ўзбекистонга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилишди

Туркиялик бир гуруҳ тадбиркорлар, шу жумладан Мехмет Зеки Обуз, Ўзбекистонга қарши Инвестиция бўйича низоларни ҳал қилиш халқаро марказига даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Обуз 2007 йилда Ўзбекистонда 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг