Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматининг хабар беришича, 10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади.

Сешанба куни HY603 рейси билан Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни SU1891 рейси билан «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.

Маълумот учун, ҳозирда Москвага фақат иккита авиарейс мавжуд: шанба кунлари Uzbekistan Airways томонидан HY603 рейси ва якшанба кунлари «Аэрофлот» томонидан SU1891 рейси амалга оширилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways 15 июндан бошлаб Москвадаги «Домодедово» аэрпортидан парвозларни тиклаши ҳақида хабар берган эдик. Шу кундан бошлаб «Внуково» аэропортига рейслар амалга оширилмайди.