Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки 4 ойи мобайнида хориждан қиймати 45,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефонлар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 399 568 тага ошган.

Ўзбекистон 10 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Статистика қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой — 422,1 минг дона
  • Вьетнам — 72,9 минг дона
  • Қозоғистон — 63,5 минг дона
  • БАА — 42,6 минг дона
  • Ҳиндистон — 27,7 минг дона
  • Россия — 600 дона
  • Япония — 16 дона