Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар тикланди
9 январ 2023, 19:16

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар тикланди

Қарийб 3 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Хитой мунтазам авиақатновларни тиклади. 10 январь куни Uzbekistan Airways Тошкентдан Пекинга илк рейсни амалга оширади.

Деярли барча ҳокимликлар 2023 йилги бюджетларни жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилди
9 январ 2023, 14:49

Деярли барча ҳокимликлар 2023 йилги бюджетларни жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилди

Ўзбекистондаги деярли барча ҳокимликлар 2023 йил учун бюджетни ўтган йил охирида, ҳатто янги йилда ҳам солиқ тўловчилар фикрини ҳисобга олмасдан қабул қилди. Андижон ва Сирдарё ҳокимликлари бюджет лойиҳаларини эълон қилганди, бироқ лойиҳа муҳокама вақти тугамай туриб қабул қилинди.

Ўзбекистонда гўшт ва сут ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар икки бараварга камайди
8 январ 2023, 13:26

Ўзбекистонда гўшт ва сут ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар икки бараварга камайди

Президент қарори билан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига чорвачилик ва парранда гўшти, сут ва балиқ етиштириш учун ажратиладиган субсидиялар миқдори икки баробарга қисқартирилди. Бу ушбу маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин, деди фермерлардан бири.

Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари оширилди
8 январ 2023, 12:07

Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари оширилди

Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари оширилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, майдони 500 кв. м гача бўлган турар жойлар учун солиқ 12−12,1 фоизга, 500 кв. м дан юқори бўлса, 11,3 фоизга юқори бўлади.

«Капиталбанк» Uzum экотизимининг бир қисмига айланганини маълум қилди
7 январ 2023, 18:52

«Капиталбанк» Uzum экотизимининг бир қисмига айланганини маълум қилди

«Капиталбанк» Uzum компаниялар гуруҳига қўшилмоқда. Бу Uzum маркетплейси фойдаланувчилари ҳисобига банк мижозлар базасининг кенгайишига ёрдам бериши кутилмоқда. Шу билан бирга, «Капиталбанк» АТБ ўз брендини сақлаб қолади, банк ҳамкорлари ва мижозлари учун шартлар ўзгаришсиз қолади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача кўтарилди
6 январ 2023, 09:52

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 6 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 220 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 345 сўм.

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар жорий қилинади
5 январ 2023, 18:27

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар жорий қилинади

Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида «тизимда қувват танқислиги кузатилган вақтларда» жадвал асосида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар киритилиши маълум қилинди.

Finance TCI «Капиталбанк» акцияларининг назорат пакетини сотиб олди
5 январ 2023, 17:22

Finance TCI «Капиталбанк» акцияларининг назорат пакетини сотиб олди

Finance TCI «Капиталбанк»нинг асосий акциядорига айланди. Компания банкнинг 50% улушини сотиб олди ва устав капиталидаги улушини 61,54% гача оширди. Унинг ҳозирги эгаси Uzum гуруҳига алоқадор бешта корхонага ҳам эгалик қилади.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди
5 январ 2023, 09:48

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди

Тижорат банклари 5 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 200 — 11 290 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 сўм.

Ангрен ИЭС ишончли бошқарувдан чиқарилди. Уч йил давомида у кўп млрд сўмлик зарар кўрди
4 январ 2023, 18:47

Ангрен ИЭС ишончли бошқарувдан чиқарилди. Уч йил давомида у кўп млрд сўмлик зарар кўрди

Вазирлар Маҳкамаси Ангрен иссиқлик электр станциясини ишончли бошқарувдан чиқарди. 2019 йилдан бери ИЭС ҳукуматнинг ёпиқ қарори асосида Central Asia Energy компанияси томонидан бошқарилаётган эди. Уч йил давомида станция кўп млрд сўмлик зарар кўрди, ваҳоланки аввал у фойда келтирувчи корхона бўлган.

UzAuto Motors шартнома тузиш ва автомобиллар топширишни вақтинча тўхтатди
4 январ 2023, 14:59

UzAuto Motors шартнома тузиш ва автомобиллар топширишни вақтинча тўхтатди

UzAuto Motors ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш муносабати билан шартнома тузиш, автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Компания жараён 4−5 кундан ортиқ давом этмаслигини маълум қилди.

Самарқандда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
4 январ 2023, 12:18

Самарқандда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

Иштихон туманида тадбиркор 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси миқдорини сунъий равишда бузиб (пасайтириб) кўрсатиб келган.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 300 сўмдан ошди
4 январ 2023, 09:42

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 300 сўмдан ошди

Тижорат банклари 4 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 170 — 11 260 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 300 — 11 305 сўм.

«Док-1 Макс» сиропида этиленгликоль даражаси меъёрдан 300 баравар юқори бўлган
2 январ 2023, 19:59

«Док-1 Макс» сиропида этиленгликоль даражаси меъёрдан 300 баравар юқори бўлган

Ҳиндистон дори воситаси Ўзбекистонда камида 19 боланинг ҳаётига зомин бўлган Marion Biotech компаниясининг гувоҳномасини тўхтатиб қўйди. Фармацевтика агентлиги Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасига «Док-1 Макс» таркибидаги этиленгликоль миқдори меъёрдан 300 баравар юқори эканлигини маълум қилди.

Humo Air авиакомпанияси хусусийлаштирилмоқда
1 январ 2023, 17:11

Humo Air авиакомпанияси хусусийлаштирилмоқда

Швейцариядаги хусусий инвестиция компанияси Ўзбекистоннинг Humo Air авикомпаниясини сотиб олди. Келишув миқдори 2,4 млн долларга яқинроқни ташкил этди.

Уруш, пандемия, иқтисодий, сиёсий ва иқлим инқирозлари — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz» шарҳида
31 декабр 2022, 19:24

Уруш, пандемия, иқтисодий, сиёсий ва иқлим инқирозлари — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz» шарҳида

Икки йиллик оғир пандемиядан сўнг ковиднинг чекиниши, Украинадаги уруш, барқарорликка дахл қилувчи иқтисодий инқироз ва сиёсий тартибсизликлар, экстремал об-ҳаво шароитлари, ҳаяжонларга бой мундиал — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz»нинг йил якунларига бағишланган шарҳида.

Ўзбекистон давлат қарзи 26 млрд доллардан ошди
30 декабр 2022, 14:38

Ўзбекистон давлат қарзи 26 млрд доллардан ошди

Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, жорий йилнинг III чораги якуни бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи $26,2 млрдни (ЯИМга нисбатан 34,1%) ташкил этмоқда. Шундан давлат ташқи қарзи — $23,1 млрд бўлиб, асосий кредитор ташкилотлар ОТБ ($5,4 млрд), ЖБ ($4,4 млрд) ва ИТБ (0,9 млрд) ҳисобланади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 280 сўмгача кўтарилди
30 декабр 2022, 10:12

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 280 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 30 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 140 — 11 240 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 280 сўм.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси кўтарилди
29 декабр 2022, 09:43

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси кўтарилди

Тижорат банклари 29 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 120 — 11 210 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 250 сўм.

ҚҚС ставкасининг 12 фоизга туширилиши нархларга қандай таъсир қилади? Ўзбекистон молия вазири ўринбосарининг жавоби
28 декабр 2022, 21:04

ҚҚС ставкасининг 12 фоизга туширилиши нархларга қандай таъсир қилади? Ўзбекистон молия вазири ўринбосарининг жавоби

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҚҚСнинг 12 фоизга тушиши ортидан нархларнинг пасайишини «эҳтимолдан йироқ» деб атади. Унинг фикрича, компаниялар «солиқ ставкаси пасайишидан оладиган фойдани харидорларга бериши даргумон». Унинг айтишича, рақобатбардош бозорлардагина нархлар тушиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг