Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов Европа Парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда ИТСВ матбуот хизмати.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинган.

Хусусан, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашни жадаллаштириш, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши ва Европа иттифоқининг «GSP+» Преференциялар бош тизимидан фойдаланиш доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилишини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.