Иқтисодиёт

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
30 ноябр 2022, 11:21

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Тижорат банклари 30 ноябрь куни долларни 11 270 сўмдан сотишни бошлади
30 ноябр 2022, 10:02

Тижорат банклари 30 ноябрь куни долларни 11 270 сўмдан сотишни бошлади

Банкларда 1 АҚШ доллари 11 270 сўмдан сотилмоқда, аҳолидан эса 11 195 — 11 250 сўмдан сотиб олинмоқда.

Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди
29 ноябр 2022, 17:58

Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

Қашқадарёда ташкил этилганига 3 кун бўлган фирма жами 2 601 000 000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатиш бўйича танловда ноқонуний равишда ғолиб бўлгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, қайта танлов ўтказилишини маълум қилди.

Банкларда доллар курси бир неча кунлик ўсишдан сўнг тушди
29 ноябр 2022, 09:39

Банкларда доллар курси бир неча кунлик ўсишдан сўнг тушди

Тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 285 сўмдан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 11 210 — 11 270 сўм оралиғида.

Имтиёзлардан воз кечиш, импорт тўсиқларини олиб ташлаш: самарали пул-кредит сиёсати учун Марказий банк шартлари
28 ноябр 2022, 22:47

Имтиёзлардан воз кечиш, импорт тўсиқларини олиб ташлаш: самарали пул-кредит сиёсати учун Марказий банк шартлари

Ўзбекистон МБ пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш учун ҳукуматни импорт йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий тадбиркорлик субъектларини темир йўл ва ҳаво транспортига жалб қилиш, улгуржи савдони нақд пулсиз шаклга ўтказиш, имтиёзли ва йўналтирилган кредитлардан воз кечишга чақирмоқда.

Банклар долларни 11 300 сўмдан сотишни бошлади
28 ноябр 2022, 09:43

Банклар долларни 11 300 сўмдан сотишни бошлади

28 ноябрь куни тижорат банклари 1 АҚШ долларини 11 300 сўмдан сотишни бошлади. Сотиб олиш эса 11 210 — 11 280 сўм оралиғида.

Ўзбекистон ва Озарбайжон IMEI-кодларни қалбакилаштиришга қарши биргаликда курашади
27 ноябр 2022, 09:57

Ўзбекистон ва Озарбайжон IMEI-кодларни қалбакилаштиришга қарши биргаликда курашади

Ўзбекистон ва Озарбайжон мобиль телефонларни рўйхатга олиш соҳасидаги ҳамкорлик доирасида йўқолган ва ўғриланган IMEI-кодларнинг ягона «қора рўйхати»ни яратишга келишиб олди.

Навоий аэропорти юк терминали ва «Навоий» ЭИЗ БАА компаниялари бошқарувига топширилади
26 ноябр 2022, 09:21

Навоий аэропорти юк терминали ва «Навоий» ЭИЗ БАА компаниялари бошқарувига топширилади

Навоий аэропортининг юк терминали ва «Навоий» эркин иқтисодий зонаси бошқаруви Бирлашган Араб Амирликларининг икки компаниясига топширилади. Президент ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этди.

Ўзбекистондаги иккита крипто-дўконга дастлабки лицензиялар берилди
25 ноябр 2022, 17:35

Ўзбекистондаги иккита крипто-дўконга дастлабки лицензиялар берилди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан «Crypto Trade NET» ва «Crypto Market» компанияларига крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Аввалроқ ушбу фаолият билан шуғулланиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан октябрь охирида рўйхатдан ўтказилганди.

Навоийдаги 188 та яйловда жойлашган норуда конлари аукционга чиқарилади
25 ноябр 2022, 13:00

Навоийдаги 188 та яйловда жойлашган норуда конлари аукционга чиқарилади

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида президент саноатда 186 та лойиҳани амалга ошириб, 15 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлигини айтди. 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш ва 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш шулар жумласидан.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна кўтарилди
25 ноябр 2022, 09:56

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна кўтарилди

25 ноябрда тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 280 — 11 290 сўмдан сотилмоқда. Сотиб олиш 11 180 — 11 265 сўм оралиғида.

Имтиёзлар, кредит компенсациялари, давлат ёрдами. Электромобиль саноати қандай ривожланади?
25 ноябр 2022, 08:26

Имтиёзлар, кредит компенсациялари, давлат ёрдами. Электромобиль саноати қандай ривожланади?

Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни утилизация йиғими, бутловчи, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва хомашёни эса божхона тўловларидан озод қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, инвесторларга маълум миқдордаги электромобилларни имтиёзли шартлар асосида олиб киришга рухсат берилиши мумкин.

Ўзбекистон ва Франция уран қазиб олиш ва қайта ишлашни кенгайтиришга келишиб олди
24 ноябр 2022, 22:18

Ўзбекистон ва Франция уран қазиб олиш ва қайта ишлашни кенгайтиришга келишиб олди

Давлат геология қўмитаси, «Навоийуран» ва Франциянинг Orano компанияси ўртасида уран қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни кенгайтириш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди. Orano «бир неча юз миллион евро» миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Октябрь ойида автомобиль бозорида пасайиш кузатилди
24 ноябр 2022, 13:05

Октябрь ойида автомобиль бозорида пасайиш кузатилди

Октябрь ойида Ўзбекистонда 112,7 мингта автомобиль сотилди. Бу сентябрь ойига нисбатан 8 фоизга кам. Иккиламчи бозорда сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда камроқ кескинлашиб, 1,4 фоиз камайишни қайд этди.

Тижорат банклари 1 долларни 11 280 сўмдан сотишни бошлади
24 ноябр 2022, 09:42

Тижорат банклари 1 долларни 11 280 сўмдан сотишни бошлади

Банкларда 24 ноябрь куни 1 АҚШ доллари 11 180 — 11 260 сўмдан сотиб олинмоқда, сотиш курси эса 11 280 сўмгача кўтарилди.

Бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга қўшимча 106 млрд сўм ажратилади
24 ноябр 2022, 01:00

Бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга қўшимча 106 млрд сўм ажратилади

Молия вазири қуйи палата сессиясида 2022 йилдаги давлат бюджети ҳисобидан ХТВга қўшимча 922 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Шундан 106 млрд сўм Қорақалпоғистон ва Хоразмда 1−4-синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш учун, 400 млрд сўм эса дарслик ижарасини бюджетдан қоплаш учун йўналтирилади.

Консолидациялашган бюджет тақчиллиги уч фоиздан тўрт фоизга оширилади
24 ноябр 2022, 00:02

Консолидациялашган бюджет тақчиллиги уч фоиздан тўрт фоизга оширилади

Молия вазири Тимур Ишметов «2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича муҳокамада бюджет тақчиллиги 3%дан 4%га оширилишини маълум қилди. Аввалроқ ҳукумат лимитга мослаша олмаётгани учун депутатлардан бюджет тақчиллигининг чекланган миқдорини оширишни сўраганди.

Франциянинг Alstom компанияси Тошкентда трамвай йўлларини қуради
23 ноябр 2022, 18:02

Франциянинг Alstom компанияси Тошкентда трамвай йўлларини қуради

Франциянинг Alstom машинасозлик компанияси Тошкентда трамвай йўлларини қуради. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланмоқда. Линиялардан бири «Дўстлик» метро станциясидан бошлаб, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ўтиши мумкин.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $40 млрддан ошди
23 ноябр 2022, 17:48

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $40 млрддан ошди

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 40,1 млрд долларни ташкил этди. Жумладан, экспорт ҳажми қарийб $15,5 млрдга (+23,8%), импорт эса $24,6 млрдга (+21,2% га) етди. Ҳисобот даврида — $9,1 млрд қийматида пассив сальдо қайд этилди.

Ўзбекистон 800 млн еврога 17 та Airbus ва ATR самолётларини сотиб олади
23 ноябр 2022, 16:50

Ўзбекистон 800 млн еврога 17 та Airbus ва ATR самолётларини сотиб олади

Франция Ўзбекистонга умумий қиймати салкам 800 млн еврога тенг 12 та Airbus А320neo ва А321neo самолётлари, шунингдек, 5 та ATR 72−600 самолётларини етказиб беради. Бундан ташқари, иккита Airbus H145 вертолётини харид қилиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг