Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда ТИВ ҳузуридаги «Дунё» ахборот агентлиги.

Ҳужжат 25 ноябрь куни Бокуда Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази (ТТБРМ) ҳамда Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ҳузуридаги AzInTelecom делегацияси томонидан имзоланди.

Томонлар йўқолган ва ўғриланган IMEI-кодларнинг ягона «қора рўйхати»ни яратиш, шунингдек, тажриба ва маълумотлар алмашиш бўйича келишиб олдилар.

ТТБРМ UZIMEI тизимининг оператори ҳисобланади. Мобил қурилмаларнинг СИМ-карталари учун ҳар бир слотта биттадан IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов 60−75 минг сўмни ташкил қилади.

Аввал ҳам бир неча бор бошқа шахсларнинг паспортлари билан IMEI-кодлар рўйхатдан ўтказилгани, натижада фуқаролар ўз қурилмаларини рўйхатдан ўтказа олмай қолгани қайд этилган эди. Хусусан, шанба куни яна бир янги ҳолат ҳақида маълум қилинди.

Жаҳон банки иқтисодчиси Винни Нагараж UZIMEI`ни «бюрократик, эгилувчан ва фуқаролар учун оғриқли», «Ўзбекистонни ортга қайтарган» тизим деб атадиганди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худайбердиевнинг таъкидлашича, тизим фуқаролар учун «икки марталик телефон солиғи»дир.