Иқтисодиёт

Валюта барқарорлиги, рақобат, нархларни эркинлаштириш. МБ инфляцияни пасайтириш омилларини маълум қилди
14 сентябрь 2021, 23:18

Валюта барқарорлиги, рақобат, нархларни эркинлаштириш. МБ инфляцияни пасайтириш омилларини маълум қилди

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев 2023 йилда Ўзбекистонда инфляция даражасини 5% гача пасайтириш бўйича асосий йўналишларни санаб ўтди. Улар — миллий валюта барқарорлиги, меҳнат унумдорлиги ва рақобат даражасини ошириш ҳамда нархларни эркинлаштириш.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси октябрь ойида бозорга чиқарилади
14 сентябрь 2021, 19:12

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси октябрь ойида бозорга чиқарилади

Jurabek Laboratories компанияси Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Компания вакилининг айтишича, препарат ички бозорга октябрь ойида чиқади.

Долларнинг расмий курси тўрт кунлик пасайишдан сўнг кўтарилди
14 сентябрь 2021, 17:23

Долларнинг расмий курси тўрт кунлик пасайишдан сўнг кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 34,93 сўмга кўтарилиб, 10 686,62 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди
13 сентябрь 2021, 17:16

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 4,22 сўмга пасайиб, 10 651,69 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Spot: Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар шарҳи
13 сентябрь 2021, 10:17

Spot: Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар шарҳи

Август ойида Тошкент шаҳридаги иккиламчи бозорда турар жой нархлари ҳар квадрат метр учун ўртача 7,5 млн сўмни ташкил қилди, бирламчи бозорда — 8,4 млн сўм.

Январь-июль ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларга етди
12 сентябрь 2021, 17:04

Январь-июль ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларга етди

Январь-июль ҳолатига республиканинг ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг мос даврига нисбатан салкам 2 млрд долларга ёки 10,1% га кўпайиб, қарийб 21,6 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдода 5,3 млрд доллар қийматида пассив баланс кузатилди. 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан фақатгина Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия билан фаол ташқи савдо баланси сақланиб қолган.

Spot: Картадан картага пул ўтказиш Ўзбекистонда солиқдан қочиш воситасига айланмоқда
12 сентябрь 2021, 16:09

Spot: Картадан картага пул ўтказиш Ўзбекистонда солиқдан қочиш воситасига айланмоқда

Spot мониторингида айрим бозорларда тадбиркорлар қўлларида карта ва ишлаб турган терминал бўлишига қармасдан, тўловларни пул ўтказиш йўли билан тўлашни сўрашаётгани аниқланди. Нашрнинг фикрича, p2p-тўловлар Ўзбекистонда солиқдан қочиш воситасига айланмоқда. ДСҚ раҳбари Шерзод Кудбиев аввалроқ бунинг катта муаммо эканини айтиб, фуқароларни QR-кодли чек бермайдиган сотувчилардан маҳсулотлар сотиб олмасликка чақирган эди.

Roodell Ўзбекистонда Renault автомобиллари сотувини бошлашга тайёрланмоқда
10 сентябрь 2021, 16:48

Roodell Ўзбекистонда Renault автомобиллари сотувини бошлашга тайёрланмоқда

Roodell Ўзбекистонда сотиладиган Renault автомобиллари тақдимотини ўтказди. Биринчи босқичда учта модел — икки кроссовер ва бир йўлтанламаснинг сотувга чиқиши кутилмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди
10 сентябрь 2021, 16:34

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,18 сўмга пасайиб, 10 655,91 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курс ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Январь-августь ойларида хориждан Ўзбекистонга $4,9 млрд пул ўтказмалари амалга оширилган
10 сентябрь 2021, 11:52

Январь-августь ойларида хориждан Ўзбекистонга $4,9 млрд пул ўтказмалари амалга оширилган

Марказий банк маълумотларига кўра, саккиз ой давомида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 4,9 млрд долларни ташкил қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга кўпроқ.

Август ойида йиллик инфляция даражаси 11,1 фоизни ташкил этди
9 сентябрь 2021, 19:32

Август ойида йиллик инфляция даражаси 11,1 фоизни ташкил этди

Марказий банк берган маълумотларга кўра, август ойи якунлари бўйича йиллик инфляция уч-тўрт ойдан буён деярли ўзгаришсиз қолиб 11,1 фоиз даражасида шаклланмоқда. Шунингдек, банклараро пул бозоридаги депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари апрель ойидаги 14,2 фоиздан июль ойида 8,7 фоизгача пасайди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
9 сентябрь 2021, 18:08

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,77 сўмга пасайиб, 10 668,09 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курс ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Келгуси 5 йилда ҳар бир хонадон юқори тезликдаги интернетга уланади — президент
9 сентябрь 2021, 12:07 1

Келгуси 5 йилда ҳар бир хонадон юқори тезликдаги интернетга уланади — президент

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида келгуси 5 йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 1,4 баробар, меҳнат унумдорлиги эса камида 2 марта оширилишини айтиб ўтди. Халқаро магистрал интернет тезлиги 5 баробарга, туманлараро тармоқлар тезлиги 8 баробарга оширилиши қайд этилди.

Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди
9 сентябрь 2021, 11:54

Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тожик-ўзбек инвестиция компанияси ташкил этилади
9 сентябрь 2021, 11:44

Тожик-ўзбек инвестиция компанияси ташкил этилади

Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди. Инвестицион компаниянинг мақсади Тожикистон ҳудудидаги қўшма лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади. Компаниянинг бошланғич устав капитали 12 млн доллар бўлади ва босқичма-босқич 50 млнгача етказилади.

2030 йилга бориб аҳоли жон бошига даромад 4 минг доллардан оширилади — Шавкат Мирзиёев
9 сентябрь 2021, 11:37

2030 йилга бориб аҳоли жон бошига даромад 4 минг доллардан оширилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш вазифаси олдинда турганлигини таъкидлади. Шунингдек, президент 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилишини айтиб ўтди.

2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга туширилади — Шавкат Мирзиёев
9 сентябрь 2021, 11:36

2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга туширилади — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 2026 йил охиригача камбағалликни 2 баробар қисқартиришини таъкидлади. ЎзЛиДеП номзоди 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 1,5%га туширилишини ҳам қайд этди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун яна қатор режалар эълон қилинди.

Ўзбекистон 7 ой мобайнида 12,2 мингта енгил автомобиль импорт қилди
8 сентябрь 2021, 22:50

Ўзбекистон 7 ой мобайнида 12,2 мингта енгил автомобиль импорт қилди

Январь-июль ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 258,3 млн долларга тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобиль импорт қилган. Машиналар импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5983 тага камайган.

FT: Zeromax 10 йиллар аввал ёпилган, бироқ компаниянинг аудитори учун саволлар йўқолгани йўқ
8 сентябрь 2021, 18:37

FT: Zeromax 10 йиллар аввал ёпилган, бироқ компаниянинг аудитори учун саволлар йўқолгани йўқ

EY аудиторлик компанияси банкротликка учраб, ёпилиб кетган Zeromax компанияси туфайли босимлар остида қолди. Financial Times миллионлаб долларларнинг заргарлик буюмларини сотиб олишга сарфлангани ва оффшор ҳисоб рақамларига ўтказилганига эътибор қаратди.

Долларнинг расмий курси пасайди
8 сентябрь 2021, 18:25

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,37 сўмга пасайиб, 10 682,86 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг