Ўзбекистонга ўтган 7 ой мобайнида 21 та хорижий давлатдан 12,2 мингта енгил автомобиль импорт қилинган. Уларнинг умумий қиймати 258,3 млн АҚШ долларига тенг. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, енгил автомобиллар импорти 2020 йилнинг ярварь-июль ойларига нисбатан 5983 тага камайган.

Январь-июль ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп қуйидаги давлатлардан импорт қилган:

  • Хитой — 3 751 та
  • Корея — 3 187 та
  • Россия — 2 589 та
  • Қозоғистон — 1 330 та
  • Польша — 386 та
  • Литва — 312 та
  • Таиланд — 250 та
  • АҚШ — 238 та
  • Германия — 70 та
  • Япония — 56 та

Шунингдек, 2021 йилнинг 7 ойида умумий қиймати 7,7 млн долларга тенг жами 432 та электромобиль импорт қилинганлиги қайд этилган.