2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатлардан умумий қиймати 588,2 млн долларга тенг 27 мингдан ортиқ енгил автомобил импорт қилди. Автомобиллар асосан Хитой ва Жанубий Кореядан олиб келинган. Экспорт қилинган автомобиллар сони эса 29 мингга етди, шундан 93 фоизи Қозоғистонга етказиб берилган.
«Энергия» мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази директори Хамидилла Шамсиев Марказий Осиё ва Жанубий Қозоғистон ягона энергетика ҳалқаси қандай ишлашини тушунтириб берди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2021 йилда Ўзбекистонга 22 та лойиҳа орқали 690 млн долларга яқин инвестиция маблағларини йўналтирди. Шунингдек, ҳозирги кунгача банк Ўзбекистонга жами 2,85 млрд евродан ортиқ сармоя киритган.
Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон 2026 йил охиригача камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартиришни режалаштирмоқда. Унга кўра, белгиланган мақсадга эришишнинг асосий шарти сифатида макроиқтисодий барқарорлик ва турғун иқтисодий ўсишни юқори суръатларда таъминлаш вазифаси белгиланган.
Шу йилнинг 1 апрелидан 2025 йил 1 январигача чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1% этиб белгиланади.
2021 йилда Ўзбекистондан 20,14 минг киши хорижий мамлакатларга кетди. Уларнинг ярмидан кўпи — 56,6 фоизи Қозоғистонга кўчиб ўтган. Шунингдек, йил давомида 1875 киши мамлакатга кўчиб келди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,16 сўмга кўтарилиб, 10 815,16 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди. Ушбу ўзгаришлар 31 январдан кучга киради.
Шавкат Мирзиёев «Ҳиндистон — Марказий Осиё» саммитида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, вирусолог врачлар тайёрлаш дастурини бошлаш ҳамда рақамли инновациялар, молиявий ва блокчейн технологияларни жорий қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди. У Чабаҳор порти орқали Ўзбекистон ва Ҳиндистонни боғлайдиган янги йўлакни ишлаб чиқишга киришилганини маълум қилди.
Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқлари оператори минтақа энергия тизимидаги узилишлар Ўзбекистондаги Сирдарё ИЭСда содир бўлган қисқа туташув туфайли юз берганини яна бир марта тасдиқлади.
Иккиламчи бозорда уй-жойлар нархи IV чорак давомида ўртача 5,1 фоизга кўтарилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида нархлар 4,2 фоизга ўсган. Бухоро, Андижон, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида нархлар 10 фоиздан юқорироққа ўзгарган. Шунга қарамасдан, республикадаги энг арзон уй-жойлар Сирдарё вилоятида экани қайд этилди. Жаҳон бозорида ҳам нархлар ошган.
2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 734,6 трлн сўм ёки 69 млрд долларни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ эса 2020 йилга нисбатан 5,3 фоизга ўсиб, 21 млн сўмдан ортиқроққа етди.
25 январь куни Марказий Осиё энергетика тизимида улкан авария юз берди. У Ўзбекистонда электр станциялари, газ конлари, аэропортлар, вокзаллар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа инфратузилмалар фаолиятининг тўхташига олиб келди. Сиёсатшунос, электр энергетикаси бўйича эксперт Пётр Своик «Газета.uz» га берган интервьюсида ушбу коллапснинг юз бериши сабаблари, минтақа энергия ҳалқаси қандай тузилишга эгалиги, АЭС қурилиши вазиятни ўзгартириши мумкин-мумкинмаслиги ва ушбу инқироз яна такрорланиши эҳтимоллари ҳақида сўзлади.
2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо дефицити 8,8 млрд долларга етди. Айримлар импорт ҳажмининг экспортдан юқори бўлишини иқтисодиёт учун хатарли деб ҳисоблайди. Иқтисодчи Миркомил Холбоев дефицитни камайтириш мақсадида қўлланиладиган ҳар қандай чоралар унинг ошишидан кўра хатарлироқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар жамоатчилик ва мутахассислар танқидини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади. ДСҚ ва Молия вазирлиги E-aktiv дастуридан фойдаланиш ва ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлили бўйича талабларнинг юмшатилиши ҳақида маълум қилди. Шунингдек, мулк солиғи ва бошқа ўзгаришлар бўйича ҳам енгилликлар бўлиши кутилмоқда.
Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар қандай қилиб электрон ҳисоб-фактурада компания фаолиятининг муваффақиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги сирли устуннинг пайдо бўлишига олиб келганлиги, ушбу устуннинг қонун ҳужжатларига қай даражада мувофиқлиги ва ҚҚС тўловчилари дуч келаётган бошқа маъмурий муаммолар ҳақида Владимир Срапионов ёзади.
Бугунги кунда аҳолининг кундалик ҳаёт тарзи, иқтисодиётнинг қатор ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқларининг узлуксиз фаолияти бевосита электр энергияси таъминоти билан боғлиқ. Электр энергияси таъминотидаги кенг кўламли узилишлар жамиятга ва иқтисодиётга жуда катта зарар келтиради. «Газета.uz» мақоласида блэкаутлар ва уларнинг иқтисодий зарарлари ҳақида сўз юритилади.
Ўзбекистон илк бор валюта биржасига 10 йил муддатга 10 млрд сўмлик давлат облигацияларини жойлаштирди. Бундан ташқари, 174,5 млрд сўмлик муомала даври 5 йил бўлган облигацилар ҳам биржага чиқарилди.
2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда жами 107,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2020 йилган нисбатан 6,8 фоиз ёки 19,3 трлн сўм кўпроқни ташкил этган. Қурилишларнинг 94,8 фоизи нодавлат ташкилотлар ҳисобига тўғри келган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,03 сўмга пасайиб, 10 803,97 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пастлади. Ушбу ўзгаришлар 27 январдан кучга киради.
Статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 20 фоизга ўсиб, 3,2 млн сўмга етганини маълум қилди. Бироқ ушбу рақамлар амалдагисидан фарқ қилиши мумкин. Бунга сабаб қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари бўйича кўрсаткичлар умумий статистикада акс этмаган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг